• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ишдан олинди, автойўллар бўйича қўмита раиси ҳайфсан олди, қурилиш вазири огоҳлантирилди

    Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов давлат раҳбарининг кўрсатмаси билан 4 январь, душанба куни Вазирлар Маҳкамасида 2020 йил якунлари ва 2021 йил устувор вазифаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

    Тадбирда бош вазир ўринбосарлари, маслаҳатчилар, шунингдек, вазирликлар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари иштирок этган. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари бўйича раҳбар Очилбой Раматовнинг ҳисоботи кўриб чиқилган.

    Комплекс таркибига Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги (унинг таркибига Автомобиль йўллари давлат қўмитаси киради), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports компаниялари, «Ўзбекистон темир йўллари», «Ўзсаноатқурилишматериаллари», «Тошшаҳартрансхизмат», «Ўзшаҳар қурилиш инвест» ва бошқалар киради.

    Музаффар Солиев.

    Музаффар Солиев.
    Фото: «Дарё»

    «Gazeta.uz»нинг аниқлик киритишича, танқидий руҳда ўтган учрашув якунлари бўйича Президентга маълумот тақдим этилган. Шунга асосланиб, давлат раҳбари уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиевни ишда йўл қўйган камчиликлари, қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай тегишли хулоса чиқармагани учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Президент, шунингдек, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбари Абдураҳмон Абдувалиевга ҳайфсан эълон қилди, қурилиш вазири Ботир Зокировга огоҳлантириш берди.

    Абдураҳмон Абдувалиев.

    Абдураҳмон Абдувалиев.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Абдураҳмон Абдувалиевга ишдаги камчиликларни олти ой ичида бартараф этиш топширилган. Акс ҳолда униниг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

    16 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев қиш мавсумига тайёргарликда йўл қўйилган хатоларни танқидий таҳлил қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказганди. Унда давлат раҳбари вазирлик ва тармоқ раҳбарларини, шу жумладан, Музаффар Солиевни танқид қилган, деб ёзмоқда йиғилишни кузатган «Gazeta.uz».

    Ботир Зокиров.

    Ботир Зокиров.
    Фото: «Дарё»

    Нашрнинг ёзишича, Президент Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигида қандай савол ва муаммолари борлигини сўраган. Музаффар Солиев Тошкент вилоятининг учта туманида иситиш билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги, аммо улар бир ҳафта ичида бартараф этилишига ишонтирган. Шавкат Мирзиёев тайёргарлик йил бошиданоқ амалга оширилаётганига қарамай, нега иш ўз вақтида якунланмаганини сўраган.

    «Биз қозонхонани таъмирладик, аммо унинг остидаги қувур чириган бўлиб чиқди... Қувурлар узоқ вақт давомида алмаштирилмаган... Маблағ ажратилди, тез кунларда муаммоларни ҳал қиламиз», — деб жавоб берган эндиликда собиқ вазир Музаффар Солиев.

    Музаффар Солиев (1975 йилда туғилган) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига 2017 йил 5 июлдан бери раҳбарлик қилган. Унга қадар мудофаа вазирининг фронт орти ва капитал қурилиш бўйича ўринбосари (2010—2015 йиллар), сўнгра мудофаа вазирининг шахсий таркиб билан ишлаш бўйича ўринбосари (2015—2017 йиллар) лавозимларида ишлаган.

    «Kun.uz»нинг маълум қилишича, транспорт вазири ўринбосари Даврон Деҳқонов ҳам лавозимидан озод этилган.

    Даврон Деҳқонов.

    Даврон Деҳқонов.
    Фото: «Дарё»

    Даврон Деҳқонов муқаддам Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлигига раҳбарлик қилган, 2019 йил февралида ушбу агентлик негизида Транспорт вазирлиги ташкил этилгач, вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

    06.01.2021, 14:30   Изоҳ (0)   37133
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЙҲХББ жарималар, ЙТҲлар, ёпилган йўллар ҳақида маълумот берадиган мобил дастурни ишга туширади

    06.01.2021, 14:07

    «Маҳаллий кенгаш бюджетни тасдиқлаб берувчи эмас, балки бюджетни ижрога йўналтирувчи органга айланиши кун талабидир» — Танзила Норбоева

    06.01.2021, 12:41

    Фото: Қаршида икки боланинг ўлимига сабаб бўлган портлаш оқибатлари

    06.01.2021, 12:31

    Танзила Норбоева: «Ҳокимлар сарфлаб бўлинган бюджетни тасдиққа олиб киряпти, бу нотўғри!»

    06.01.2021, 12:05

    «Мана, бир йил ўтди, энди халқнинг олдига чиқиш керак». Сенат раиси Танзила Норбоева депутатларга топшириқ берди

    06.01.2021, 11:33

    «Тўра Боболов, ‘тупой’ ходимларингиз шарофати билан биз бутун ҳокимият тизимига кириб улгурдик». Сурхондарёда ҳокимлик сайтлари хакерлар ҳужумига учради

    06.01.2021, 11:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.