Тошкентнинг Юнусобод туманида Амир Темур шоҳ кўчаси устидан ўтган кўприк 2 ҳафта давомида таъмирланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра:- 17—14 январь кунлари кўприкнинг 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонасидан Юнусобод метроси (мўлжал: Универсам)гача бўлган оралиқда (икки томонлама йўлнинг бир томони);
- 14—21 январь кунлари кўприкнинг Юнусобод метросидан (мўлжал: Универсам) 7-сон (олдинги 17-сон) Шаҳар клиник шифохонаси йўналишидаги қисми (икки томонлама йўлнинг иккинчи томони) таъмирланади.
Шу сабабли кўприкнинг таъмирлаш ишлари олиб бориладиган қисми автотранспорт воситалари қатнови учун ёпилади.
Ҳокимлик тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Тошкентнинг Тахтапул мавзесидаги «танкодром» кўприкнинг тўхтаб қолган таъмири бир ойга қолмай якунланганди.
Изоҳ (0)