• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Таъсисчиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев бўлган компания Намангандаги логистика марказини кенгайтириш билан шуғулланади

    J-United Group компанияси Наманган туманидаги логистика марказини кенгайтиришга 21,8 миллиард сўм (салкам 2 миллион доллар) инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг 2021—2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрига кўра, 2002 йилнинг августида рўйхатдан ўтказилган J-United Group’нинг ягона таъсисчиси Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳисобланади.

    Скриншот: Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри

    Скриншот: Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри

    Компания раҳбари сифатида Абдураҳим Аминов кўрсатилган. Иқтисодий фаолият классификатори коди сифатида — дам олиш ва истироҳат боғлари фаолияти кўрсатилган.

    Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистридаги очиқ маълумотларига кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев, шунингдек, Dream Production компанияси (100 фоиз, бошқа жойларда таснифланмаган техникалар, ускуналар ва моддий бойликларни ижарага ва лизингга бериш), Vedanta Production ( 100 фоиз, нотурар жойлар ижараси ва уларни бошқариш), Ekzotella (100 фоиз, нотурар жойлар ижараси ва уларни бошқариш), Sky Wind Systems (100 фоиз, маиший электроника буюмларини ишлаб чиқариш), Techno Profil (100 фоиз, нотурар жойлар ижараси ва уларни бошқариш) ва «Ўзгазлойиҳа» (34,47 фоиз) таъсисчиси ҳисобланади. Уларнинг барчаси 1991—2014 йиллар оралиғида таъсис этилган, Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса 2018 йилнинг апрелидан буён пойтахт ҳокими ҳисобланади.

    2019 йилнинг сентябрида Жаҳонгир Ортиқхўжяев Spot’га берган интервьюсида бизнесдан чиққанини айтганди.

    2020 йилнинг январида эса ҳоким Британиянинг Open Democracy нашри суриштирувига изоҳ берган. Мақолада Tashkent City лойиҳасини амалда оширишда Жаҳонгир Ортиқхўжаевга боғлиқ компаниялар шуғулланаётгани ёзилганди.

    «Президент мени шаҳар ҳокими этиб тайинлаганида, компания бошқарувини бошқа шахсларга ўтказишим талаб қилинган, лекин компаниядаги улушимдан воз кечишим ҳақида айтилмаган», — деганди ҳоким.

    Давлат хизматчиларига улушларга эгалик қилиш тақиқланмаган

    Адлия вазирлиги давлат ҳокимияти органларида ишлайдиган инсонлар МЧЖ, АЖ, ҚК мақомига эга компанияларда улушга эга бўла олиш ёки олмаслиги тўғрисидаги сўровга жавоб берган.

    Вазирликнинг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 103-сонли «Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида»ги қарорига кўра, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг хизматчиларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган.

    «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолияти ҳисобланади.

    Мазкур қонуннинг 4-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар ҳисобланиши қайд этилган.

    Шу билан бирга, жисмоний шахсларнинг тижорий ташкилотлар устав фондида улуш (акциялар)га эгалик қилиш тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтишни талаб қилмайди.

    Улуш (акция)га эгалик қилиш юқоридаги қонун ҳужжатлари орқали белгилаб берилган «тадбиркорлик фаолияти» тушунчасига мос келмайди.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари» низомининг 15-бандига кўра, давлат хизматчилари ўз раҳбарини манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик бўйича чоралар кўриш мақсадида тижорат ташкилотларининг устав капиталида иштирок этиши тўғрисида хабардор қилиши шарт.

    Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлигининг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликка кўра, тижорат ташкилотларининг улушлари (акциялари)га эгалик қилиш билан бир вақтнинг ўзида давлат органларида лавозим эгаллаши тўғридан-тўғри тақиқланмаган.

    Мавзуга доир: Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Akfa бошқарувини шогирдларимга топширганман, лекин компания акцияларига эгалик қиламан

    05.01.2021, 13:29   Изоҳ (0)   18733
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Паркент кўчасидан Мустақиллик кўчасига ўтиш йўли орадан беш йил ўтгач яна очилмоқда (фото)

    05.01.2021, 12:53

    Ўзбекистонга сўнгги 11 кун ичида авиарейсларда келган 34 йўловчида COVID-19 аниқланди

    05.01.2021, 12:41

    Наманганда 12 киши ароқдан заҳарланди. Уларнинг икки нафари вафот этган

    05.01.2021, 12:10

    Хоразмда 31 ёшли аёл ва унинг 10 ёшли қизи ис газидан заҳарланиб вафот этди

    05.01.2021, 11:32

    «Мактабда ‘свет’нинг ўчиши газ тармоғида босимнинг ортишига олиб келган». Самарқанддаги мактаб қозонхонасида юзага келган портлаш бўйича қўшимча маълумот берилди

    05.01.2021, 11:13

    «Жиноий гуруҳ таркибида амалдорлар ҳам, фаррошлар ҳам бор». ИИВ вакили Андижонда IMEI кодларни рўйхатдан ўтказишда кузатилган ноқонуний ҳолат ҳақида

    05.01.2021, 10:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.