• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Марказий Осиё ва Европа давлатлари экологик тоза ва қулай транспорт тизимига муҳтож» — UNECE

    БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (UNECE) экологик тоза шаҳар транспортини ривожлантириш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқди. Унда, шунингдек, шаҳар аҳолисининг экологик тоза ҳаракатланиш усуллари муқобили, шу жумладан, велосипедлар, скутерлар ёки пиёда юриш таклиф этилмоқда. Намуна сифатида мутахассислар Олмаота, Москва ва Копенгаген тажрибасини келтирган, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz» БМТ матбуот хизматига таяниб.

    Фото: БМТ

    Фото: БМТ

    Ҳозирги шаҳар транспорт тизимларининг харажатлари

    Турли ҳудуддаги шаҳар аҳолисининг аксарияти жамоат транспорти, шахсий автомобиль ёки бошқа транспорт воситаларида ҳаракатланади. Бу ҳавонинг ифлосланиши, шовқин даражасининг ошиши, тирбандликка олиб келади ва глобал исишга туртки бўлади, деб ҳисобламоқда БМТ комиссияси мутахассислари.

    Европа Иттифоқида транспорт секторига барча чиқинди газларининг тўртдан бири тўғри келади. Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳар йили миллионлаб одамлар ҳалок бўлмоқда. Йўллардаги тирбандликлар эса йўловчилар ва юк ташишда кечикишларга олиб келади, бу эса ҳар йили 100 миллиард евро миқдоридаги иқтисодий зарар дегани.

    Буларнинг барчаси Европа шаҳарларининг ҳозирги транспорт тизимлари ўзгаришга муҳтожлигини кўрсатади. Мутахассисларнинг фикрича, пандемиядан сўнг тикланиш даврида уларнинг самарадорлиги ва атроф-муҳитга зарар етказмаслик даражасини ошириш керак.

    Пандемиядан анча олдин бу соҳада айрим ҳаракатлар амалга оширилганди. Кўплаб шаҳар ҳокимлари жамоат транспорти учун махсус велосипед ва қўшимча пиёдалар йўлакларини қурган. Бироқ муаммолар ҳали бартараф этилганича йўқ — жамоат транспорти йўловчилар билан тўла ва кўпчилик тирбандликда бир неча соатлаб кутиб, шахсий машинада ишга қатнашга мажбур.

    Олмаота, Копенгаген ва Москва тажрибалари

    Шаҳарсозликнинг турли жабҳаларидаги узвий боғлиқликни тан олган ҳолда, бундай биринчи қўлланманинг муаллифлари шаҳар ҳокимлари, шаҳарсозлар ва транспорт муҳандисларига соғлиқ ва атроф-муҳит учун қулай ва хавфсиз бўлган транспорт тизимини яратишни таклиф қилмоқда.

    Қўлланмада бир қатор шаҳарларнинг, шу жумладан, ҳозирги кунда 26 та йўналишга хизмат кўрсатадиган, ҳар куни 140 минг нафар йўловчи ташийдиган тезкор автобус ва троллейбус йўлаги яратилган Олмаотанинг муваффақиятли тажрибаси кўрсатилган. 2018 йилда ушбу шаҳарда жамоат транспорти учун мўлжалланган 100 километрдан ортиқ йўллар ва 80 километрдан ортиқ велосипед йўлаклари, шунингдек, велосипедларни ижарага олиш тизими фойдаланишга топширилган. Бу Олмаота аҳолисига шахсий автотранспортдан кунлик фойдаланишдан воз кечиш имконини берди.

    Яна бир мисол — Копенгагендаги велосипедда ҳаракатланишнинг ривожлангани. Ушбу шаҳарда шаҳар атрофидан шаҳар марказига борадиган барча 28 велосипед маршрутлари йўл қатнов қисмидан ажратилган. Пойтахт ҳудудида бир неча юз километрлик велосипед йўллари ётқизилган.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, велосипед йўлакларининг бир километри беш йил ичида ўзини оқлайди, шу жумладан, ундан мунтазам равишда фойдаланадиганлар соғлиғининг яхшиланади. Йўлнинг ушбу қисмида транспорт ҳаракати 10 фоизга камаяди, велосипеддан фойдаланиш эса 20 фоизга ошади.

    Бугунги кунда Копенгагенда фуқароларнинг қарийб 40 фоизи ишхона ва мактабга велосипедда қатнаб, тирбандлик, тиббий ва иқтисодий харажатлар билан боғлиқ масалаларда республика бюджети йилига 235 миллион евро атрофида тежалишига кўмаклашади.

    Ҳужжатда велосипед ва электрсамокатларни ижарага олиш тизимини фаол ривожлантираётган Москванинг муваффақиятли тажрибаси ҳақида ҳам эслатиб ўтилган. Қолаверса, Россия пойтахтида каршеринг парки йўлга қўйилган. Айни пайтда Москвада кунига 30 мингдан ортиқ каршеринг ҳаракатлари 27 мингдан ортиқ велосипед ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

    Жамоат транспортини такомиллаштириш

    Янги дастур муаллифлари барча шаҳар ҳокимларига шаҳар транспорт тизимини режалаштиришда бошқа шаҳарларнинг муваффақиятли тажрибасидан фойдаланишни маслаҳат беради.

    БМТ мутахассислари жамоат транспортларини такомиллаштиришга, шу жумладан, атроф муҳитни ифлослантираётган эскирган автобус паркларни яхшилаш ва электротранспортни йўлга қўйиш ҳамда замонавий трамвай алмашинув марказларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда. Бошқа тавсиялар пиёдалар ва велосипед ҳаракати инфратузилмасини ривожлантиришга тегишли.

    Дастурда таъкидланишича, мобиллик бугунги кунда дунё шаҳарларида яшаётган 3,5 миллиард киши учун жуда муҳим масала. Ушбу масала, айниқса, БМТнинг Европа Иқтисодий комиссияси фаолият олиб борадиган ривожланган ҳудудда долзарбдир. Европада аҳолининг 75 фоизи, Шимолий Америкада — тахминан 80 фоизи, Марказий Осиёда эса тахминан 50 фоиздан ортиғи шаҳарларда яшайди.

    05.01.2021, 06:39   Изоҳ (0)   29583
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нигерда жангарилар иккита қишлоққа ҳужум қилди, қарийб 100 киши ҳалок бўлди

    04.01.2021, 23:55

    Коронавируснинг «британча» штамми Грузияда ҳам аниқланди

    04.01.2021, 23:41

    Салкам 600 миллион сўмга сотилган авторақам, ўлдирилган журналист, тош отаётган аҳоли. 4 январь суратлари

    04.01.2021, 23:31

    Фото: Етти ёшида вазни етти кило бўлган яманлик оч бола

    04.01.2021, 22:00

    Ўзбекистон Тожикистоннинг жанубида COVID-19 билан касалланганларни қабул қилиш марказини қуради

    04.01.2021, 20:41

    Британия суди Жулиан Ассанжни АҚШга экстрадиция қилишни рад этди

    04.01.2021, 18:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.