• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Уларга ҳам иш йўқ. Бир йилдан ошиқ вақт давомида ишсиз қолаётган таниқли футбол мураббийлари (фото)

    Пандемия сабабли ишсизлик нафақат ўрта қатламга, балки дунёнинг энг яхши футбол мураббийларига ҳам маълум миқдорда зарар етказди. Қуйида 2020 йилда хизматларига эҳтиёж сезилмаган таниқли мутахассислар ҳақида фикр юритилади.

    Марку Сильва, 2019 йилнинг 5 декабридан бери ишсиз

    Сўнгги клуби: «Эвертон»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2018 йилнинг май ойида Сильва «Эвертон» бошқарувини қабул қилиб олди. 2018/2019 йилги мавсумда жамоа португалияликнинг қўл остида Англия чемпионатида саккизинчи ўринни эгаллаб, Еврокубоклар йўлланмасини қўлга кирита олмади. Янги мавсум старти ҳам кўнгилдагидек бўлмади, натижада жамоа 14 очко билан турнир жадвалида 18-ўринга тушиб кетди. Шундан сўнг Сильвага чиқиш эшиклари кўрсатилди.

    Бундан ташқари Маркунинг муваффақиятсизликлари «Эвертон»нинг келажакдаги ишларига ҳам ўз таъсирини ўтказди: жамоанинг янги бош мураббийи Карло Анчелотти рекорд даражадаги йўқотишлар туфайли ўзидан олдинги мураббийга берилгани каби 2020 йилнинг қишида катта трансферларни амалга ошира олмади.

    Марк ван Боммел, 2019 йилнинг 16 декабридан бери ишсиз

    Сўнгги клуби: ПСВ

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Натижалар жуда ёмон ва ПСВ бунга лойиқ эмас. Мусобақалар муҳим, аммо машғулотлар жараёни ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Биз буни диққат билан кузатмоқдамиз. ПСВ – ҳамма бир-бирига ёрдам беришга интиладиган клуб. Сўнгги ойларда ҳам биз барчага ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Аммо клуб манфаатлари ҳар доим биринчи ўринда туради. Вазиятни баҳолаш охир-оқибат ушбу оғриқли қарорга олиб келди. Вазиятни ўзгартириш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Афсуски, биз муваффақият қозона олмадик», – дейди ПСВ бош директори Тоон Гербрандс ван Боммелнинг ишига баҳо берар экан.

    Нидерландиялик мутахассис клубни чемпионликка етаклай олмади ва 2019 йилнинг декабрида 17-турдан сўнг ишдан бўшатилди. Ўшанда ПСВ 31 очко билан мамлакат чемпионати турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турган эди.

    Май ойида эса ван Боммел ўз хизматларини «Милан»га таклиф қилди, аммо клуб бош мураббий лавозимида Стефано Пиолини сақлаб қолди.

    Массимилиано Аллегри, 2019 йилнинг 30 июнидан бери ишсиз

    Сўнгги клуби: «Ювентус»

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Аллегри бир йил давомида футболдан дам олди ва ўтган 2020 йилнинг ёзида ишга қайтишга тайёрлигини эълон қилди.

    «Мен бўш вақтимни дам олишга ва оилам, яқинларимга сарфладим. Она шаҳрим Ливорнода эски дўстларим вақтимизни чоғ ўтказдик. Қайси мамлакатда ишлашим мен учун аҳамиятсиз. Биргаликда ҳаракат қиладиган ва амбицияларга эга клубни излаяпман», – дейди Аллегри.

    Италиялик мутахассиснинг келиши мумкин бўлган жамоалар қаторида «Манчестер Юнайтед», ПСЖ, «Интер», Нидерландия терма жамоаси ва «Челси» кўрсатилганди.

    Мураббийнинг ўзи эса декабрь ойида ўзини Англияда синаб кўрмоқчи эканлигини айтди. «Албатта, мен ўзимни Англия Премьер Лигасида синаб кўрмоқчиман. Италия жамоаларида — тўрт йил «Милан»да, беш йил «Ювентус»да ишлаганман. Энди яна Италияда ёки Англияда ишлашни кутмоқдаман. Ҳозирда инглиз футболи ўсмоқда, чунки у ерда чет эллик мураббийлар жуда кўп, 10 йил олдингига қараганда тактика кўпроқ. Англия эндиликда тактика жиҳатидан анча мураккаб ва мукаммалроқ, аммо у шу билан бирга ўз анъаналарини ҳам ҳурмат қилади», – деганди Аллегри Goal’га берган интервьюсида.

    Аммо сўнгги маълумотларга кўра, Массимилианонинг «Интер»да Контенинг ўрнини эгаллаши эҳтимоли юқори.

    Лучано Спаллетти, 2019 йилнинг 30 майидан бери ишсиз

    Сўнгги клуби: «Интер»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Спалетти «Интер»да ҳеч қандай муваффақиятга эриша олмади. Лучано ҳатто клуб билан шартномани ўз ихтиёри билан бекор қилишдан бош тортди, унга кўра мутахассис 2021 йилнинг ёзигача бир мавсум учун 4,5 миллион евро маош оларди. 2020 йилнинг май ойида мутахассис ишга қайтиш истагини билдирди.

    «Масаланинг молиявий томони мени қизиқтирмайди. Бу иш билан менга ёққани учун шуғулланаман. Мураббийлик курсисига қайтмоқчиман», – дейди Спаллетти.

    Бироқ Лучано 2020 йилда ҳеч бир клубда кўринмади. Ҳозирча италияликнинг фақат маҳаллий жамоаларни бошқариши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар мавжуд.

    Марселино Торал, 2019 йилнинг 11 сентябридан бери ишсиз

    Сўнгги клуби: «Валенсия»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Чемпионатда тўртинчи ўрин, Чемпионлар Лигаси йўлланмаси, Испания Кубоги – буларнинг ҳеч бири Марселинони «Валенсия»да олиб қола олмади. Мутахассиснинг истеъфоси 2019 йилда Испанияда катта резонансларга сабаб бўлганди. Торал ҳам «Интер»ни бошқариш учун даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Бундан ташқари, унинг номи ноябрь ойида «Атлетик»нинг шорт-листида қайд этилганди. Мураббийнинг ўзи бутун фаолияти давомида фақат Испания клубларида фаолият юритган. Шуни ҳисобга олиб уни чет элда кўриш анча қизиқ бўлар эди.

    Леонардо Жардим, 2019 йилнинг 27 декабридан бери ишсиз

    Сўнгги клуби: «Монако»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Битта дарёга икки марта тушиб бўлмайди, лекин «Монако»ни икки марта бошқариш мумкин. Жардим клубга иккинчи бор келганидан сўнг жамоанинг натижалари яхшиланди, аммо раҳбарият истаган даражада эмас. Шартномани бекор қилиш учун Леонардо ўзининг уч нафар ёрдамчиси билан биргаликда 8 миллион евро миқдорида товон пули олди.

    «Клуб бош директори Олег Петров жамоадан кетишимнинг асосий ташаббускори. Мен ҳеч қачон унинг мураббийи бўлганимни ҳис қилмаганман. Рождество таътилидан кейин Петров мени ўз хонасига чақирди ва клуб президентидан менинг истеъфомни сўраганини айтди», – дейди Жардим клубдан кетишининг сабаблари ҳақида.

    Май ойида «Монако»нинг собиқ мураббийи «Марсель»ни бошқариши мумкин эди, бироқ музокаралар муваффақиятли ўтмади. Сўнгги хабарларга кўра, Жардим 2021 йилда Москванинг «Спартак» клубини бошқариши кутилмоқда.

    Марк Хьюз, 2018 йилнинг 3 декабридан бери ишсиз

    Сўнгги клуби: «Саутҳэмптон»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хьюз уч йилдан бери ишсиз юрибди. Инглиз мутахассиси «Саутҳэмптон»дан бўшатилганидан сўнг Премьер Лига тарихида бир календарь йилида икки марта ишдан бўшатилган илк мураббийга айланди. Марк дастлаб «Сток Сити»ни бошқарган ва у ерда жамоанинг ёмон ўйини туфайли ишдан бўшатилганди.

    Шундан сўнг мутахассис «Саутҳэмптон»ни бошқаришни ўз зиммасига олди, у жамоани Чемпионшипга тушиб кетишига йўл қўймаслиги керак эди. Аммо 14-турдан сўнг «Саутҳэмптон» яна хавфли зонага тушиб кетди. Хьюз шартнома муддатидан олдин бекор қилганлиги учун товон пули сифатида 6 миллион фунт стерлингга (тахминан 6,7 миллион евро) эга чиқди.

    Винченцо Монтелла, 2019 йилнинг 21 декабридан бери ишсиз

    Сўнгги клуби: «Фиорентина»

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Монтелла «Рома» қарши кечган ўйиндан сўнг (1:4) «Фиорентина»ни тарк этди.

    «Бу жамоа мухлислари («Фиорентина») кўпроқ нарсага лойиқдир. Бунга ҳеч шубҳа йўқ. Ушбу клуб ишқибозлари қалбимда мангу қолади.

    Мен, менинг штабим ва футболчилар томонидан баъзи хатоларга йўл қўйилди. Аммо, эҳтимол, хатоларга фақат биз йўл қўймадик. Қайси футболчини ўйнатишим кераклиги ҳақида кўрсатмалар мавжуд эди. Лекин ҳеч ким мендан нима истаётганимни сўрамади ҳам. Мавсум учун ҳеч қандай мақсад йўқ эди. Таркибни янгилаб, рақобат даражасини кўтариш учун январь ойини кутган эдик, биргаликда вазиятни таҳлил қилгандик. Агар истеъфодан ранжимадим десам, ёлғон гапирган бўламан. Ишонаманки, мавсумнинг иккинчи қисмида яхшироқ ўйнаган бўлардик», – дейди Монтелла.

    Винченцонинг келажаги ҳақида ҳеч қандай миш-мишлар йўқ. Афтидан, мураббий ҳали футболни соғинмаган кўринади.

    Элита бойваччалари. АПЛнинг энг яхши мураббийлари қанча маош олади?

    05.01.2021, 17:00   Изоҳ (0)   28025
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» Серхио Рамосга икки хил вариантда янги шартнома таклиф қилмоқда

    05.01.2021, 15:25

    Вудгейт: Ҳарри Кейн Роналду ёки Мессига ўхшашни хоҳласа, «Реал»га ўтиши керак

    05.01.2021, 14:57

    «Ливерпуль»ни таслим этган «авлиёлар» АПЛ рекордини қайд этди

    05.01.2021, 13:55

    The Guardian талқинига кўра 2020 йилнинг энг яхши футболчиси аниқланди

    05.01.2021, 13:26

    «Барселона» клубида 2 та коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланди, жамоа машғулотлари бекор қилинди

    05.01.2021, 11:48

    АПЛдаги трансферлар «тулкиси». «Лестер»нинг ҳар доим фойдада қолаётгани ҳақида

    05.01.2021, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Окленд Сити” дарвозасига жавобсиз 10 та гол урди

    Спорт | 15 июн, 23:24

    “Ўзим ҳам хавотирдаман” — профессор Зарифбой Ибодуллаев руҳий беморлар билан бўлаётган аянчли ҳолатлар ҳақида

    Ўзбекистон | 15 июн, 22:42

    Суперлига. “Насаф” ва “Динамо”дан ғалаба, “Сурхон” — “Нефтчи” баҳсида ҳисоб очилмади

    Спорт | 15 июн, 22:14

    Қозон ва Нижнекамск аэропортлари дрон ҳужуми хавфи сабабли вақтинча ёпилди

    Дунё | 15 июн, 21:56

    Туркияда ҳаво шари қулаб тушди

    Дунё | 15 июн, 21:25

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    Дунё | 15 июн, 20:53

    Исроил ҳарбийлари ёрдам марказларида яна 23 нафар фаластинликни ўлдирди

    Дунё | 15 июн, 20:06

    Расман. Женнаро Гаттузо — Италия терма жамоаси бош мураббийи

    Спорт | 15 июн, 20:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.