• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Коинот

    Марсни тадқиқ қилиш тарихидаги энг муваффақиятли лойиҳа. 4 январь – «Спирит» марскезари қизил сайёрага қўнган кун

    Бугунга келиб, Марсни тадқиқ қилиш борасида NASA барчадан ўзиб кетди. Қизил сайёра томон NASA йўллаган марскезарлар Ерга қимматли маълумотларни юбориб келмоқда ва улардан бири – Curiosity марскезари ҳозирда ҳам қўшни сайёра сиртини текширишда давом этмоқда, ҳозирча у Марсда ёлғиз қолди. Яқин орада унга яна бир шерик – Perseverance қўшилади. Уни NASA ўтган йилнинг июль ойида старт олган навбатдаги Марс миссияси доирасида учирган бўлиб, у ҳам БАА ва Хитойнинг кўзлаган Марс миссиялари сингари қўшни сайёрадан ҳаёт аломатларини излайди.

    Perseverance марскезари шу йилнинг февраль ойида (мўлжалга кўра 18 февралда) Марсга етиб бориши ва оҳиста қўнишни амалга ошириши кутиляпти. Унгача эса биз яқин ўтмишда катта муваффақият билан амалга оширилган бошқа Марс миссияларидан бири – Спирит марскезари фаолияти ҳақида тўхталиб ўтамиз. Чунки бугун, 4 январь куни Спиритнинг Марсга қўнганига нақ 17 йил тўлди!

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Инглиз тилидан хабардор одамлар яхши биладики, «спирит» бу – «руҳ» деган маънони англатади. Бу номни марскезарга ўша пайтда 9 ёшда бўлган ўқувчи қиз таклиф қилган эди. NASA, одатда, шу каби йирик миссияларга ном қўйиш учун болалар ўртасида танлов уюштиради ва болалар таклиф қилган номлар ичидан энг мақбули танлаб олинади. Аслида эса Спирит марскезарининг ҳақиқий илмий номи МЕR-А бўлиб, у MER-B’нинг эгизагидир. Илмий номнинг ўзи эса «Mars Exploration Rover A» сўзларининг бош ҳарфларидан ясалган (дарвоқе, MER-B’га эса танловда болалардан келган Opportunity номи берилган эди).

    Спирит 2003 йилнинг 10 июнь куни Канаверал бурнидан учирилди ва 185 кг массага эга эди. Ядровий ёқилғи асосида ишлаган ўзидан аввалги марскезарлардан фарқли ўлароқ, Спирит қуёш панелларидан олинган электр энергияси ҳисобидан ишлайди ва бир неча хил юқори аниқликдаги камералар (микрокамера, навигация камераси, хавфни сезиш камераси, панорама камераси), спектрометрлар (алфа-зарралар спектрометри, эмиссион спектрометр, гамма спектрометри, инфрақизил спектрометр), тошларни ишқалашга мўлжалланган асбоб ҳамда маълумотларни Ерга узатишга хизмат қилувчи антенна билан жиҳозланди.

    1990 йилларнинг энг илғор компьютер технологиялари қўлланган ушбу марскезарнинг ахборотни қайта ишлаш ва узатиш кўрсаткичлари ҳозирги смартфонларникидан анча паст эди. Хусусан, у атиги 128 мб оператив хотира ва кунига 25 мб маълумот узатиш тезлигига эга бўлган холос. Лекин бу кўрсаткич ўша пайт учун ҳақиқатан ҳам юқори даражали саналар эди.

    Спирит марскезари NASA ва умуман Марсни тадқиқ қилиш тарихидаги энг муваффақиятли лойиҳалардан бири бўлган дейиш мумкин. Уни муҳандислар 90 сол (Марс куни) ишлаб беришига мўлжаллаб лойиҳалади ва дастурлашди. У белгиланган ҳудуд – Гусев ва Эребус кратерларидаги тоғ жинсларини ва тупроқ таркибини ўрганиши, минералларни тадқиқ қилиши, маҳаллий геологик рельефнинг кимёвий структурасини текшириши ҳамда сайёра сиртининг панорама суратларини олиб Ерга юбориши режалаштирилганди.

    2004 йилнинг 4 январь санасида Марсга етиб борган Спирит белгиланган координата нуқтасидан бироз оғиш билан енгил қўнишни амалга оширди. У парашют воситасида тушиб келишдан кейин сайёра сиртига урилиб бузилмаслиги учун ҳимоя ёстиқчалари орқали аста-секинлик билан тўхтатиб олинди. Ҳимоя ёстиқчалари худди копток сингари шиширилгани сабабли, ўз устида турган марскезар билан бирга нақ 28 марта сапчиб кейин тинч ҳолатга ўтди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Спирит белгиланган координата нуқтасидан тахминан 13 км нарига бориб тўхтади ва очилди. Унинг очилган жойи ҳам биринчи марта сайёра сиртига тегинган нуқтасидан 300 метрча нарида эди. У шу куннинг ўзиданоқ Ерга Марснинг ажойиб ва жуда тиниқ сифатли панорама суратларини юборишни бошлади. Бироқ орадан кўп ўтмай, аниқроғи, 21 январь куни Спирит тўсатдан алоқага чиқмай қўйгани NASA мутахассисларини қаттиқ чўчитди.

    Кўрилган тезкор чоралар натижасида, Спиритдаги носозлик унинг дастурий таъминотидаги баг туфайли экани маълум бўлди ва дастурчилар бу муаммони бартараф этиб, оператив равишда махсус патч билан дастурни қайта юклашди. Натижада, 5 февраль санасидан бошлаб Спирит яна тўлақонли фаолият бошлади. Шундан кейин Спирит Марс сиртида деярли носозликларсиз (битта олд ғилдираги яхши ишламай қолганини айтмаганда) нақ 2 210 Марс куни мобайнида муҳим тадқиқотлар олиб борди. Бизнинг Ер ҳисоби билан олганда эса бу 6 йил, 2 ой ва 19 кун дегани бўлади. Бу режа қилинган 1,5 ой муддатдан бениҳоя катта фарқ билан олинган ютуқдир.

    Шу давр мобайнида Спирит Марс сиртида 7,7 км масофани босиб ўтди. Унинг миссиясидаги асосий натижаларга қисқача тўхталадиган бўлсак, у 2004 йилда илк бора Марс сиртида сув мавжуд бўлиши эҳтимолини пайқади. 2005 йилда эса у Марс гурунти таркибидан олтингугурт ва сув қолдиқларини аниқлади. Шунингдек, у Марсда қадимда фаол бўлган вулқон отилишларининг аниқ изларини ҳамда метеорит зарбаларининг тупроқда қолдирган белгиларини топди. Шунингдек, 2007 йилда Спирит Марсда кремнийли тупроқ мавжудлигини аниқлади. Бу Ер шароитида ҳам мавжуд бўлган ва шиша тайёрлаш учун асосий хом ашё бўлиб хизмат қиладиган тупроқ туридир.

    Спирит 2009 йилнинг 1 май санасида Марсдаги юмшоқ тупроққа ботиб қолди ва ҳаракатлана олмай, стационар режимда ишлашга мажбур бўлди. Уни ботиб қолган жойидан чиқаришга бўлган барча уринишлар бесамар кетди. Шу тариқа, 2010 йилнинг 22 мартида охирги марта алоқага чиққан марскезар, ўзининг миссиясига якун ясади. Мутахассислар 2011 йилда ҳам уни қайта жонлантиришга уриниб кўрди. Лекин бу сафар ҳам ҳаммаси бекор кетгач, NASA Спирит миссиясининг фаолияти узил-кесил якунланганини эълон қилди.

    Музаффар Қосимов тайёрлади.

    04.01.2021, 21:50   Изоҳ (0)   14942
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2021 йилда Ер аҳолиси тўртта Қуёш ва Ой тутилишига гувоҳ бўлади

    30.12.2020, 19:24

    NASA оёқ кийим қутисидек келадиган планетоходни синовдан ўтказди (видео)

    30.12.2020, 10:57

    Hubble спиралсимон ёрқин галактикани суратга олди

    29.12.2020, 19:41

    NASA «Персеверанс» марсоходининг Марсга қандай қўниши тасвирланган анимация билан бўлишди. Икки ойдан сўнг бу амалда синалади

    25.12.2020, 19:26

    Видео: Хитойга улкан метеорит қулади

    25.12.2020, 15:27

    NASA’дан Янги йил кайфияти: «Рождество арчаси» юлдузлар тўплами қандай кўринишга эга?

    24.12.2020, 08:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду “Ан-Насср” билан неча йиллик шартнома имзолаши маълум бўлди

    Спорт | 26 июн, 11:35

    Ўзбекистонда бакалавриатга қанча абитуриент рўйхатдан ўтгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 26 июн, 11:31

    Трамп Путиннинг Украинадан ташқарига ҳам “кўз тикканини” истисно этмади

    Дунё | 26 июн, 11:23

    Бу исмларни бутун дунё танийди, аммо улар ҳақиқий эмас: тахаллуси билан ижод қилувчи юлдузлар

    Кино | 26 июн, 10:56

    Ўзбекистонда “Энг намунали яшил туризм объекти” танлови ўтказилади  

    Ўзбекистон | 26 июн, 10:53

    Индонезияда Қозоғистоннинг икки фуқароси ўлимга ҳукм қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июн, 10:35

    Қимирламай ўтириш ва оғриққа чидаш: оёқлар саломатлигига путур етказадиган зарарли одатлар

    Саломатлик | 26 июн, 10:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.