TikTok шубҳасиз 2020 йилнинг энг машҳур ижтимоий тармоғига айланди. Агар унга ҳамон ишончсизлик билан қараб келаётган инсонлар бўлса, уларнинг рўйхатдан ўтиши учун яна бир сабаб топилди — Қорбобо жензерларнинг севимли тармоғида ўз аккаунтини очди, деб хабар беради Harper’s Bazaar.
Маълум қилинишича, Қорбобонинг аккаунтига верификация белгиси ҳам берилган. Сеҳрли бобо ўз саҳифасида қўшиқлар куйлайди, Янги йил рақсига тушади ва Буюк Устюгдаги қароргоҳини намойиш этади. Шунингдек, у ўз обуначиларини арча қандай безатилганини намойиш этиш борасидаги флэшмобга чорлаб қолган.
Ҳозирда аккаунтнинг энг машҳур видеоси «Дискотека авария» гуруҳининг «Янги йил» қўшиғи остида уйи бўйлаб экскурсия ўтказгани ҳисобланади — унга қарийб 7 минг киши лайк босган.
Маълумот учун, Қорбобонинг Instagram’да ҳам аккаунти бўлиб, у ерда дунё бўйлаб саёҳатларининг суратлари жойлаб борилади, худди блогерлардек тўғридан-тўғри эфир ҳамда танловлар ўтказиб келади.
Изоҳ (0)