Интернетда Англиянинг Ливерпуль шаҳрида кабутар зебра орқали йўлни кесиб ўтаётгани тасвирланган видео тарқалди.
Аввалига қуш хавф йўқлигига ишонч ҳосил қилган ва шундан кейингина йўлнинг қарама-қарши тарафидаги пицсахонага отланган. Қонунга бўйсунувчи кабутарни видеорегистратор ёрдамида видеога олган ҳайдовчи эса йўл ҳаракати қоидаларига кўра тўхтаган ва пиёда йўлни кесиб ўтишини кутиб турган. Кабутар нима сабабдан пиёда юришга қарор қилганига аниқлик киритилмаган.
Аввалроқ Сан-Францискодаги кабутарлар қуш бўлишдан чарчагани сабабли профессионал ёрдамга мурожаат қила бошлагани тасвирланган видео эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)