Meduza Канадада истиқомат қилувчи Брайантлар оиласи томонидан ясалган митти қорбола видеоси билан бўлишди. Анъанага кўра қорболанинг бурни ўрнига сабзи ўрнатилган. Шунда унинг олдига қуён югуриб келиб, орқа панжаларида тик турган ҳолда қорболани ўпган. Афтидан, бу чалғитувчи ҳаракат ҳисобланади. Қуён учун керакли нарса — бу фақатгина сабзи, у қорбола «бурнини» чайнашга тушган. Брайантлар четда туриб содир бўлган воқеани кузатган. Натижада сабзининг катта қисми кемириб ташланган, қуён эса номаълум йўналиш бўйлаб қочиб кетган.
Аввалроқ Россиянинг Тюмень вилоятида 5 метрлик қорбола ясалгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)