АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 20 миллион кишидан ошди. Бу ҳақда вирус тарқалишини реал вақтда кузатиб келаётган Жон Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.
Касалланиш ҳолатлари энг кўп Калифорния (2,3 миллион), Техас (1,77 миллион), Флорида (1,32 миллион), Нью-Йорк (979 минг) ва Иллинойс (963 минг) штатларида қайд этилган.
Шу билан бирга, учта штатда — Калифорния, Колорадо ва Флоридада коронавируснинг анча хавфли дея таърифланаётган «британча» штамми аниқланган.
Мамлакатда пандемия бошланганидан буён COVID-19 оқибатида вафот этган беморлар сони 346 минг кишига яқинлашиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 14 декабрь куни коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Биринчи навбатда касалланганлар билан ишлаётган тиббиёт ходимлари эмланмоқда. Касалликлар назорати ва профилактикаси марказлари (CDC) маълумотларига кўра, 2020 йил охиригача Америка ҳукумати 40 миллион кишини эмлашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)