• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2020 йил қовунлари: Энг арзон, энг ёввойи, энг сердаромад қовунлар

    Карантинда уйининг бўйи ва энини сантиметрлаб ўлчаб толмаганлар, болаларнинг шовқинидан қулоғи батанг бўлмаганлар, давраларда «дўст бўлсанг нарида тур»ни хиргойи қилганлар жойлашиб ўтириб олинг. Албатта, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда. Биз 2020 йил қовунларини «Дарё» растасига бир-бир теришни бошлаймиз. Ёзиш биздан, ўқиш сиздан, эслаш ҳам сиздан, кайфиятни кўтариш ҳам сиздан. Борингки, оғиздаги маскани қийшайтирмасдан кулиш ҳам сиздан.

    Энг арзон қовун

    Дарҳақиқат, бу жуда арзон қовун, нархи бор-йўғи 5 600 сўм. «Kun.uz» сайтига интервью бераётган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов бир оғиз сўзи қанотли иборага айланиб учиб кетишини, жавоб видеолари ва карикатуралар ишланишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Даставвал «...киши бошига 3,2 АҚШ доллари, яъни 5 600 сўм тўғри келиб, Ўзбекистонда шунча маблағ ишлаб топган одам камбағал эмас», деб айтган Обид Ҳакимов кейинроқ  3,2 АҚШ доллари қандай қилиб 5 600 сўмга айлантирилганига шарҳ берди.

    Аммо бунгача «5 600 сўмлик» бутун узнетни айланиб чиққанди. Видеоблогерлар супермаркетга кириб, 5 600 сўмлик харидлар қила бошлади. «Ойига 2,5 миллион сўмга Тошкентда бир оила яшай олади деган бирад инсофли экан», дейди юзерлардан бири. Ҳа, агар 5 600 сўм ишлаб топган камбағал ҳисобланмаса, ҳаммамиз миллионер эканмиз, деб хулоса қилди аксарият одамлар. Қуйида эса Олий Мажлис биноси манзарасида  Обид Ҳакимовнинг сурати туширилган 5 600 сўмлик купюрани кўриб турибсиз.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Энг нозик қовун

    Қовуншунос бўптуриб биринчи марта иккиланиб қолдик. Ёзайликми, ёзмайликми? Чунки аёл киши барибир истисно-да, сизга айтсам. Аммо кўча-кўйда бугун гендер тенглик масаласи кўтариляпти. Қолаверса, аёл ҳокимларимиз бор, кимдан камимиз бор.  Модомики, эркак билан аёл тенг экан, нега энди аёл кишини қаламга олмаслигимиз керак? Ахир, менинг қовунимни назарига илмабди, деб кўнгли оғримайдими аёлларимизни.

    «...Ниме сотмадинг шу кунгажовр.. ўзингдан кетган мараз, соя сотмаган иплос, пахта қимейсан иплос... Қаадан оласиз, мени қизихтирмейди... Уч гехтарга бир тонна тўрюз килодан ҳисоблагансиз... оппўйинг», дея фермерларни тоза анжанчасига тузлайди Бўстон тумани ҳокими. Ҳоким опани фермерларнинг соя режасини бажариши ташвишлантиряпти. Чунки бу уруғни роса қиммат нархда вилоят ҳокими билан президент Самарадан келтирган экан. Бепарво фермерлар бўлса, экилган сояни ғўзапояга қўшиб «карчувалка» қилиб юборибди. Шунга ҳоким опа жаҳл отига минган.

    Аслида аёл ҳокимлар юмшоқроқ қизишишини эътиборга олсак, бу ютуқ, ҳатто йил ютуғи дейиш мумкин. Қаранг, сўнгги пайтда бақир-чақирнинг исини чиқармай қўйди ҳокимларимиз. Эркакларнинг сўкинишидан асрасин.

    Айтганча, андижонлик ҳоким опа «Дарё» мухбири билан суҳбатда узр-маъзурини билдирди.

    Энг ёввойи қовун

    Бир йил олдин «қайси мансабдор энг кўп «аудиозапис» чиқаради?» деб сўралса, «Фарғонаники» деб иккиланмай айтишарди. Аммо Шуҳрат Ғаниев Бош вазирга ўринбосар бўлгач, овози ҳам чиқмай қолди. «Студия»ни юргизиш эса андижонлик адашига қолди. Бугун Шуҳратбек Абдураҳмонов «запис» чиқариш бўйича етакчи, деб бемалол айта оламиз.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Пандемияда ўнлаб одамни тўплаб туғилган кун ўтказадиган, қитиғига тегувчи «қичиқ» саволлар берадиган журналистни қўйворадиган, президент вакилига сассиқ гапирувчи аёлларни эсини киритиш учун қамаб қўядиган, фермерларни эса «шакал» дейдиган ҳокимбуванинг исмини сиз ҳам эшитгансиз, биласиз. Шунча қовунларга қарамасдан, бирор-бир жазосиз ва танбеҳсиз ишлаб келаётганига яна бир бор тан берса арзийди. Байроқ Андижонда.

    Аммо вазиятдан чиқиш борасида ҳам ҳокимлик «адвокат»ларига қойил қолса арзийди. Audiо эски бўлган – вассалом. «Шакал»лар ҳайратда.

    404-қовун ёки энг сирли қовун

    Фақат кастрюл, чойнак сирли бўлмайди, баъзида қовун ҳам сирли бўлади. Фақат уни туширган инсон на ҳоким, на вазир, на раис, на етакчи, борингки, умуман одатий мансабдор эмас. Бор-йўғи камтаргина блогер. Аммо ёзмасак бўлмади. @kometauz блогида шу йилнинг июль ойида антиқа бир пост ёзилди.
    404 – цензура ҳам қовун туширди...

    404 – цензура 404 – цензура 404 – цензура 404 – цензура 404 – цензура 404 – цензура келтиришибди:

    404  – цензура 404 – цензура 404 – цензура 404 – цензура 404 – цензура 404 – Т цензура 404 – цензура 404 – цензура 404 – цензура 404 – цензура...

    Блогпостнинг давомида эса абитуриентлар сони билан ОТМлар квоталари сони ҳисобланди. Уларнинг орасидаги олти баравар фарқ ҳисоблаб чиқиб, ОТМга топширган абитуриентларнинг олтитадан бештаси киролмаслиги муқаррарлиги астойдил исботланди. Нега бунча зўр беради бу блогер, нимани исботламоқчи? Буни аниқлайлик десак, блогпостнинг салкам ярми  қадрдон «Цензура – 404» жумласига тўлди.

    Ҳурматли ўқувчи, биз сизнинг заковатингизга ишонамиз. Келаси йилгача бу жумбоқни ечиш сизга.

    Энг сердаромад қовун ва пичоқ

    Волонтёр ким? У бепул ишлайдиган кўнгилли хизматчими ёки ишига ҳақ оладими? Навбатдаги воқеа шу ҳақда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар билан учрашувда бу мавзуга тўхталиб «...Волонтёрлик касбми, ҳақиқатан ёрдам беришми ёки бундан даромад олишми? Фарқига етолмаяпман. Тушунтира олдимми? Мисол учун, COVID марказида волонтёрлар ишлади, волонтёрмиз деб келди. Лекин саккиз миллиондан пул олди. Тушунтира олдимми? Барака топсин, раҳмат. Ишлаганларга менинг эътирозим йўқ. Лекин волонтёр бўлса, нега ҳақ сўраяпти? Волонтёр тушунчаси нима дегани? Кўнгилли ишчи дегани. Лекин мен биронта волонтёр уйда ётган қариянинг оёғига тоғорача тутиб совунлаб ювиб қўйганини кўрмадим. Сочини тараб қўяй, сочини ювиб қўяй, дейиш мумкин, уйида ётган аёллар бор. Ҳеч шуни кўрганим йўқ...», деди.

    Ҳокимнинг «бир ўрганиб чиқамиз» дегани узнетда кучли резонанс бериб «аралашмагани волонтёрлик қолган эди», мазмунидаги норозилик келтириб чиқарди. Хусусан, пандемиянинг авж палласида ҳаётини хавфга қўйиб ишлаган кўнгиллилар Ортиқхўжаевнинг шубҳаларини ноўрин ҳисоблашини яшириб ўтирмади. Асли тадбиркор ҳоким волонтёрликни ҳам даромад манбайи сифатида кўрган бўлса, эҳтимол.

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов волонтёрларни ҳимоя қилиб, «пичоқни аввал ўзингга ур, оғримаса бировга!» деб ёзиб #LyubayaBiznesXorosha, #MikrofonBerilmasinShuOdamga хештегларини қўшиб қўйди.

    Энг ажиотажли қовун

    Синфдага энг аълочи ўқувчидан антиқа гап чиқиб қолишини ҳеч ким кутмаганидек, энг намунали ҳокимлардан саналган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов оқсочларни тилга олиб узнетни тўлқинлантиришини ҳеч ким кутмаган эди. Маълум бўлишича, Турдимов қувлик қилиб атайлаб «оқсоч» сўзини қўллаган экан.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Октябрь ойида Эркинжон Турдимов Президент раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида оқсоч аёлларга талаб ортиб бораётгани сабаб аёлларни бу касбга тайёрлаш тизимини шакллантириш таклифини берди. Аммо хабарда урғу берилган «оқсоч» сўзи оммани жунбушга келтирди, буни ўзбек аёлларини ерга уриш деб талқин қилганлар бўлди. Ўнлаб эътирозли изоҳлар ёзилди. Аммо кўп ўтмай Турдимов ўзига хос айёрона табассум билан «мен энага, гувернер ё уй хизматчиси дейишим мумкин эди, аммо уларни айтганимда бунчалик ажиотаж бўлмасди», дея шов-шувли гапига изоҳ берди. Оббо, Эркинжон Турдимов-эй. Одамларни қандай қўзғашни биласиз.

    Мана, ҳурматли ўқувчи тўплаганимизни сизга ҳавола этдик. Эътибор бердингизми, бу йилги қовунлар ўтган йилгидан камҳосилроқ. Бунга карантин сабаб бўлиши мумкин, сояда қолган қовун кўзга ташланмайди. Аммо... эътибор бердингизми – қовун тушириб кўзга ташланадиган сиёсатчини бу йил деярли учратмадик. Эҳ, ўтган йили жуда болалаган эди бунақалар.

    Катта бир партия раҳбари бирор иши билан эмас, «кўп гўшт еяпмиз» деган бир оғиз гапи билан эл оғзига тушган бўлса, экопартия фаоли Тошкентга талон билан келишни таклиф қилиб экоқовун туширганди. Иқтисодиёт вазири «...биздан ҳам инфляцияси юқори давлатлар бор, масалан Венесуэла», дея кулгига қолган бўлса, яна бир партия етакчиси «2,5 миллион сўм ойлик Тошкентда беш кишини боқишга етади», деб донг таратган эди. Афтидан, улар бу йил миқ этишмади, миқ этишсаям, ўйлаб миқ этишди. Бу ҳам ривожланиш сизга айтсам. Ютуқларимиз давомли бўлсин. 2021 йил-ютуқларга бой келсин.

    02.01.2021, 19:31   Изоҳ (0)   129395
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

    02.01.2021, 18:32

    Янгийўлда ўз уйида кучли портловчи пиротехника воситаларини ясаётган шахс ушланди

    02.01.2021, 11:32

    Андижонда хўроз уриштирган шахслар ушланди

    02.01.2021, 10:26

    Қашқадарёда тез ёрдам ходимлари COVID-19’га қарши курашганларга рағбат пули тўланмаётганидан шикоят қилмоқда

    02.01.2021, 09:30

    «Ўзгидромет» 2 январь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    02.01.2021, 08:12

    Наманганда ЙҲХБ ходими бўлиш ниятидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари йўл-патруль машиналарини бошқарди

    02.01.2021, 07:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.