• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда тез ёрдам ходимлари COVID-19’га қарши курашганларга рағбат пули тўланмаётганидан шикоят қилмоқда

    Қашқадарё вилоятида тез ёрдам ходимлари коронавирус пандемияси даврида касалликка қарши курашган шифокор ва тез ёрдам ҳайдовчиларига рағбат пули тўланмаётганидан шикоят қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам станциясининг Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 июлдаги «Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 446-сонли ва 2020 йилнинг 24 сентябрь куни қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 583-сонли қарорларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловлари тўланмаётганидан норози вакиллари билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    «Биз коронавирус пандемияси даврида касалликка чалинганлар билан ишлаганимиз учун тўлаб берилиши лозим бўлган рағбат пуллари бор эди. Бироқ шу пуллар тўлаб берилмагани сабаб биз ўз маъмуриятимизга, масъулларга мурожаат қилдик. Соғлиқни сақлаш бошқармасидан бу ҳақда топшириқ берилмаган деган жавоб бўлди. Шундан сўнг Президент қабулхонаси, Виртуал қабулхоналар, прокуратура ва бошқа ташкилотларга мурожаат қилдик. Аммо бирорта ташкилотдан тайинли жавоб ололмадик. Вилоят молия бошқармаси бизга бу ҳақда кўрсатма беришмаган, шунинг учун тўлаб берилмайди дея жавоб берди», — дейди Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси шифокори Рамиз Раҳмонов.

    Рамиз Раҳмонов.

    Рамиз Раҳмонов.
    Фото: «Дарё»

    Тез ёрдам шифокорларининг айтишича, улар коронавирус билан касалланган беморлар хонадонида бўлиб, уларни тиббий кўрикдан ўтказган. Аҳволи оғир беморларни бошқа шифохоналарга ўтказишда ҳам иштирок этган.

    Ҳамза Абилов.

    Ҳамза Абилов.
    Фото: «Дарё»

    «Биз ҳам COVID-19 бригадаларида беморлар хонадонига бориб, беморлар билан ишладик. Ҳатто оғир аҳволдаги беморларни бошқа шифохоналарга ўтказишда иштирок этдик. Шу сабаб ўзимиз ҳам коронавирус юқтириб олдик. Даволаниб ҳам чиқдик. Биз коронавирус юқтириб олганимиз учун ҳеч қандай пул сўрамаяпмиз, бизга фақат ваъда қилинган олти фоизлик рағбат пуллари тўлаб берилса, бас», — деди шифокор Ҳамза Абилов.

    Тез ёрдамнинг яна бир шифокори Абдулла Рашидовнинг маълумот беришича, коронавирусга қарши курашган шифокорларнинг аксарияти касаллик юқтириб олган ва даволанган. Айни пайтда даволанаётганларга эса эътибор йўқ.

    Абдулла Рашидов.

    Абдулла Рашидов.
    Фото: «Дарё»

    «Пандемия даврида кўп маротаба чақирувларга чиқиб, коронавирус юқтирган беморлар билан ишлаб, касаллик ҳам юқтириб олдим. Мендек касаллик юқтириб, ҳозир ҳам даволанаётганлар бор. Аммо уларга эътибор йўқ. Бизга эса ваъда қилинган рағбат пулларини ҳам тўлаб беришмаяпти», — дейди Абдулла Рашидов.

    Шифокор Ғайрат Усмонов уларга ваъда қилинган рағбат пули тўққиз ойдан буён тўланмаётганини айтса, тез ёрдам ҳайдовчиси Мусахон Жалолов бошқа вилоятларда ҳамкасбларига ваъда қилинган пуллар тўлаб берилганини айтмоқда.

    Ғайрат Усмонов.

    Ғайрат Усмонов.
    Фото: «Дарё»

    «Бизга берилиши керак бўлган рағбат пуллари қўлимизга тегмаяпти. Эшитишимиз бўйича, бошқа вилоятларда тез ёрдам ходимларига тўланиши лозим бўлган рағбат пуллари берилган. Буни ўша вилоятдаги ҳамкасбларимиз ҳам тасдиқлашди. Аммо бизда пайсалга солинмоқда. Биз шунинг сабабини билмоқчимиз. Масъуллар бизга рағбат пули тўланиши лозимлигини назарда тутувчи қарорларни ҳам бажармаяпти», — дейди тез ёрдам ҳайдовчиси Мусахон Жалолов.

    Мусахон Жалолов.

    Мусахон Жалолов.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бош иқтисодчиси Шомурод Боймуродов бундай вазият келиб чиқишига Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси раҳбарияти айбдор эканини, улар ўз вақтида рағбатлантирилиши лозим бўлган ходимлар рўйхатини тақдим этмаганини айтса, Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бошлиғи Улаш Воҳидов эса «биздан энди рўйхат сўрашди», деди.

    Фото: «Дарё»

    «Бундай вазият келиб чиқишига юз фоиз Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси раҳбарияти айбдор. Сабаби улар ўз вақтида рағбатлантирилиши лозим бўлганлар рўйхатини бизга бермаган. Шу сабаб ўша ваъда қилинган рағбат пуллари ҳалигача тўлаб берилмаган. Аммо энди рўйхат тақдим этиляпти ва тез орада тўлаб берилади», — деди Шомурод Боймуродов.

    Фото: «Дарё»

    «Биздан энди рўйхат сўрашди. Ва биз эндиликда ўша рўйхатни тузиб, рағбатлантирилиши лозим бўлганлар исм-фамилияси ва ишлаган пайтини кўрсатиб тақдим этяпмиз», — дейди Қарши шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси бошлиғи Улаш Воҳидов.

    Улаш Воҳидовнинг маълумот беришича, коронавирус пандемияси даврида шаҳар тез тиббий ёрдам станциясидаги мавжуд 21 та бригаданинг 3 таси коронавирус беморларини ташиши режалаштирилган.

    Фото: «Дарё»

    «Бироқ шифохоналарга июнь ойида 10 нафар, июль ойида 342 нафар ва август ойида 325 нафар коронавирус билан касалланган бемор олиб борилган бўлса, шунча беморни ўша белгиланган 3 та бригада олиб борди десак, хато қиламиз. Барча бригадалар бемор ташиди. Тўғри, қайсидир бригада балки ой давомида 1 нафар беморни шифохонага етказган бўлиши мумкин. Аммо шу ишда иштирок этди. Биз эндиликда ўша бригада ва неччи нафар бемор етказилганини аниқлаштириб, рўйхат тақдим қиляпмиз. Сабаби қарорда бажарилган иш ҳажмига қараб рағбатлантирилиши лозимлиги қўшимча қилинган», — деди Улаш Воҳидов.

    Фото: «Дарё»

    Тез тиббий ёрдам ҳайдовчилари қиш мавсумида ишлаш улар учун қийинчилик туғдираётганини, бригадаларга ажратилган автомобиллар талабга жавоб бермаётганини ҳам айтмоқда.

    Асқар Абдуллаев.

    Асқар Абдуллаев.
    Фото: «Дарё»

    «Вақтида ‘запчаст’ берилмайди, ‘запчаст’ни худди ўзимизни машинамизга сўраётгандек, ялиниб оламиз. Машина талабга жавоб бермагани сабаб кўчада қолиб кетиш ҳолатларимиз ҳам бўлади. Шахсан ўзим бир йилдан бери бензин насос сўрайман, ололмайман. Қиш масумида автомобилларимизга сифатли мой ва талабга жавоб бермайдиган антифриз солганимиз боис, қийналиб кетяпмиз. Станциядаги ҳожатхонага борсангиз, аҳволига қараб бўлмайди. Умуман қаров йўқ, шарт-шароит йўқ», — дейди ҳайдовчи Асқар Абдуллаев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган масъуллар тилга олинган камчиликлар тез орада бартараф этилишини, тез ёрдам ходимларига тўлаб берилиши лозим бўлган рағбат пуллари ҳам яқин кунларда тўланишини ваъда қилди.

    02.01.2021, 09:30   Изоҳ (0)   31815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзгидромет» 2 январь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    02.01.2021, 08:12

    Наманганда ЙҲХБ ходими бўлиш ниятидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари йўл-патруль машиналарини бошқарди

    02.01.2021, 07:30

    Ўзбекистонда мактабларга 2020 йилда энг кўп ёрдам берган вазирлик ва идоралар рўйхати маълум қилинди

    01.01.2021, 23:37

    Ўзбекистонда йиллик инфляция 11,1 фоизни ташкил этди

    01.01.2021, 21:35

    Ўзбекистонда 100 дан ортиқ мактабларда «Хавфсиз мактаб» тизими жорий этилди

    01.01.2021, 20:34

    Тошкентда 3 баллик зилзила қайд этилди

    01.01.2021, 19:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хоманаийни шармандали ўлимдан қутқарганини айтди

    Дунё | 27 июн, 23:20

    “Дарё” дайжести: 27 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 июн, 23:05

    “Пахтакор” метро бекатида 3 ёшли қизалоқнинг оёғи вагон эшигига қисилиб қолди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:46

    Шерзод Асадов “Олтин қалам” ғолибларини тақдирлаш маросимида президентнинг ОАВ ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди

    Ўзбекистон | 27 июн, 22:25

    Суперлига. Қўқондаги голлар шоусида “Динамо” “Қўқон-1912”ни мағлубиятга учратди

    Спорт | 27 июн, 22:09

    Тошкент вилоятида 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар аниқланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:40

    Шавкат Мирзиёевнинг Беларусга амалий ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 21:10

    Тошкентда онлайн наркодўконнинг 5 нафар аъзоси қўлга олинди (видео)

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:55

    Ўзбекистонда қамоққа олинганларни қийноққа солиш ҳолларининг олдини олувчи қонун имзоланди

    Ўзбекистон | 27 июн, 20:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.