• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонликларнинг қанчаси 2021 йилда турмуш даражаси яхшиланишига ишониши маълум бўлди

    «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази «Ўзбекистон: жамоатчилик фикри — 2020» мавзусида комплекс социологик тадқиқот ўтказди. Унда «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожланиши ҳақида фуқароларнинг фикри ўрганилди, ўзбекистонликларнинг ижтимоий кайфияти ҳамда давлат ва жамият ҳаётининг асосий соҳаларида эришилган натижалардан аҳолининг қониқиш даражаси аниқланди.

    Фото: Дарё

    Фото: Дарё

    Қайд этилишича, жамоатчилик фикри бевосита юзма-юз сўров, телефон сўрови ва интернет тармоғида ўтказилган сўровлар орқали амалга оширилди. Унда мамлакатнинг барча минтақалари аҳолиси, эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катта ёшдагилар, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси, турли ижтимоий гуруҳлар вакиллари иштирок этди.

    2020 йил якунлари бўйича ўтказилган жамоатчилик фикри сўровининг кўрсатишича, ўтаётган йил мамлакат ва жамият учун, ҳар бир ўзбекистонликнинг оиласи учун синов бўлди, кўпчилик томонидан у мисли кўрилмаган мураккаб йил сифатида қабул қилинмоқда, фуқаролар «унинг тезроқ тугаши»ни хоҳлайди. Лекин дуч келинган барча муаммолар ва қийинчиликларга қарамасдан, сўров иштирокчиларининг фикрича, бу йил «кутилган даражада ёмон йил бўлмади», асосий кўпчиликнинг ҳаёти бир маромдаги изга тушди.

    Сўров жараёнида 62,9 фоиз сўров иштирокчилари 2020 йилдаги мураккаб санитар-эпидемиологик шароитларга қарамасдан янги иш ўринлари яратиш, бандликни таъминлаш муаммоларини ҳал қилиш ва фуқароларнинг реал даромадларини ошириш бўйича самарали чоралар кўрилганини қайд этган.

    Тадқиқот натижаларидан маълум бўлишича, жамоатчилик фикрида аҳолининг долзарб муаммоларини ҳал қилиш бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятига ижобий баҳолар устуворлик қилади. Масалан, мамлакатнинг 62,3 фоиз аҳолиси уларнинг ишини «яхши» деб баҳолаган, сўралганлардан учдан бир қисмининг ҳисоблашича, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолиятини «қониқарли» деб баҳолаш мумкин.

    Сўровномада иштирок этганларнинг фикрича, COVID-19 пандемияси ва мамлакатда у билан боғлиқ карантин чекловларига қарамасдан корхоналар фаолиятини тиклаш бўйича амалга оширилган тизимли ишлар туфайли Ўзбекистонда иқтисодиётнинг пасайишига йўл қўйилмади. Давлат томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида асосий қисм аҳолининг даромад манбалари ва турмуш даражасини сақлаб қолишга муваффақ бўлинди. Сўров жараёнида унинг 39,5 фоиз иштирокчилари 2020 йилда ўзларининг моддий аҳволи ўзгармаганлигини, 5,7 фоиз респондентлар эса яхшиланганлигини қайд этган. 38,5 фоиз сўралганларнинг жавобларига мувофиқ, уларга ушбу йилда кўпроқ куч-ғайрат сарфлашга тўғри келган бўлса-да, оилаларининг фаровонлиги аввалги даражада қолди.

    Сўровнинг кўрсатишича, мамлакат фуқаролари давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришга, ҳар бир фуқаро ва умуман жамият ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва таъминлашга қаратилган иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар Ўзбекистондаги ҳар бир оиланинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатишига ишонади. Сўров иштирокчилари кириб келаётган 2021 йилда ўз оиласининг моддий аҳволидаги ўзгаришлар истиқболларини оптимистик баҳолаган. Ҳар иккинчи респондент (50,5 фоиз) 2021 йилда ўз оиласининг фаровонлиги ўсишига ишонади, 29,1 фоиз респондентларнинг фикрича, турмуш даражаси аввалги ҳолатда қолади.

    Сўров натижаларининг кўрсатишича, кўпчилик респондентларга оптимистик кайфият хосдир. 72,5 фоиз сўралганлар барча мамлакатлар ва халқларнинг равнақига, эзгулик ва тинчлик тантанасига умид, ишонч туйғуларини ҳис қилишларини билдирган. 16,2 фоиз сўров иштирокчиларининг кўрсатишича, 2020 йилда юз берган глобал ўзгаришлар уларда ҳаёт оқими қай томонга ҳаракатланаётганини англамаслик, коронавирус пандемияси билан боғлиқ қийинчиликларни келажакда бартараф этишга ишончсизлик каби мавҳум туйғуларни уйғотмоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон Gallup индексида ҳаётдан мамнун яшаётган давлатлар қаторидан ўрин олди

    31.12.2020, 23:37   Изоҳ (0)   34400
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Отнинг ўлими итнинг байрами бўлди». Депутат Расул Кушербаев 2020 йил якунлари ҳақида

    31.12.2020, 23:13

    Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари Янги йилни қандай кутиб олмоқчи?

    31.12.2020, 22:36

    Молия вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатида кутилаётган асосий ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди

    31.12.2020, 21:35

    Байрам кунларида ҳам қарздорлик учун электр энергияси таъминоти узилиши мумкин – «Ҳудудий электр тармоқлари»

    31.12.2020, 21:11

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    31.12.2020, 20:34

    Қўқонда ваъда қилинган янги газ тақсимлаш станцияси ишга туширилди

    31.12.2020, 19:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бангладешда ўқув самолёти қулаб тушиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 21 июл, 20:35

    Реклама | 21 июл, 19:30

    Ўзбекистонда жуда иссиқ ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:25

    АҚШ федерал судлари 75 фоиз ҳолатларда Трампга қарши қарорлар чиқарган

    Дунё | 21 июл, 20:15

    Гўштдан метангача: Ўзбекистонда қайси маҳсулотлар кескин қимматлашгани очиқланди

    Ўзбекистон | 21 июл, 20:05

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    Дунё | 21 июл, 19:50

    Навоийда атмосфера ҳавоси ифлослангани билан боғлиқ вазият назоратга олинган — Экология вазирлиги

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:42

    Ўзбекистонда солиқ тўлашдан қочган корхоналар катта миқдорда жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 21 июл, 19:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.