• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Отнинг ўлими итнинг байрами бўлди». Депутат Расул Кушербаев 2020 йил якунлари ҳақида

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга берган қисқача интервьюсида 2020 йил якунлари ҳақида ўз муносабатини билдирар экан, пандемиядек оғир шароитида туриб ҳам пул ўзлаштирган мансабдорларга алоҳида тўхталиб ўтди.

    Расул Кушербаев

    Расул Кушербаев
    Фото: «Дарё»

    Расул Кушербаевнинг фикрича, йил давомида кўп соҳаларда бетартибликлар, жамоатчилик, фуқаролар билан давлат органлари орасида тушунмовчиликлар, зиддиятлар асаббузарликлар юзага келган ва бунинг бош сабаби пандемия оқибатида қўйилган режим ва чоралардир.

    «Йил жуда оғир ўтди. Ўтган йиллар давомидаги яхши бўлмаган, ёмон томонлари билан эсда қиладиган йил бўлди, деб ўйлаяпман. Лекин йил охирида натижаларга эришиляпти. Умуман, йилнинг ўз қийинчилик йили бўлди», – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

    Пандемия шароитидек қийин вақтда ҳам баъзи мансабдорларнинг ўз шароитини яхшилашга: бюджет маблағларидан қиммат-қиммат машиналар олаётганлиги, биринчи даражали бўлмаган нарсалар учун катта-катта маблағлар сарфлагани «энг ёмон сигнал» бўлди.

    «Айрим мансабдорлар – ҳокимлар ҳам, ташкилот раҳбарлари ҳам шундай оғир вазиятда халқ учун туриб берадиган одамлар эмас экан. Уларда қийинчилик даврда ҳам ‘Мен қиммат машина олишим, люкс шароитда яшашим керак’, деган шахсий манфаати устунлиги аён бўлди. Бунақа одамлар билан Ўзбекистонни қуриб бўлмайди. Биз буни кўрдик, шунақалар бор экан. Биз ажратиб, кўриб олдик», – деди Расул Кушербaев.

    Мавзуга доир: Танзила Норбоева: СЭС мутасаддилари 1,75 млрд сўмдан ортиқ маблағни талон-торож қилган

    Депутатнинг алоҳида таъкидлашича, халқ, ватан, одамлар учун туриб берамиз, деган гаплар кўпчилик мансабдорларда юзаки.

    «Кимки қинғирликларга йўл қўйган бўлса, яхши шерик эмасликларини исботлаб берди. Улар исталган вақтда оёғингиздан чалиши, ишончни йўқотиши мумкин бўлган одамлар. Халқ мақолида айтилганидек, отнинг ўлими итнинг байрами бўлди. Қайтага, кўпчилик ёрдам беришга ҳаракат қилаётган бир вақтда булар бойлик орттиришга ҳаракат қилди. Яна қайтариб айтаман, бунақа одамлар билан келажакни қуриб бўлмайди! Умид қиламанки, уларнинг ким эканлигига вақти соати келиб баҳо берилади», – деди у.

    Эслатиб ўтамиз, ноябрь бошида Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев Captiva хизмат машинаси бўла туриб, 370 миллион сўмга Trailblazer, шунингдек, пандемия даврида Учқўрғон, Поп, Қўшработ ва Нарпай туманлари ҳокимликлари ҳам Trailblazer сотиб олгани тўғрисида хабар берилганди. Денов тумани ҳокимлиги эса карантин кучайтирилган пайтда — 2020 йилнинг июлида 398 миллион сўмга Trailblazer, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳам июлда бюджет маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 579 миллион сўмга Toyota LC200 автомобилини ҳамда сентябрь ойида қарийб 400 миллион сўмга Trailblazer русумли автомобиль харид қилган.

    Бундан ташқари, Мирзачўл тумани ҳокимлиги 370 миллион сўмга Trailblazer, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳоким ўринбосарига 349 миллион сўмга Equinox, ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчисига, ёрдамчиси ҳамда ички ишлар бошқармаси бошлиғига 621 миллион сўмга 3 та Tracker хизмат машиналари сотиб олган.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов мансабдор шахслар пандемия шароитида давлат маблағларининг самарали сарфланиши нақадар муҳим эканлигини тўла англаб етмаётгани, қиммат нархлардаги хизмат автотранспортларини харид қилинаётганига муносабат ҳам билдирган. Шунингдек, Президентнинг янги қарорига кўра, туман ҳокимларига нархи 267,5 миллион сўмдан юқори хизмат автомобили сотиб олиш тақиқланиши мумкинлиги маълум қилинганди.

    Мавзуга доир:

    • Давлат активларини бошқариш агентлиги жамоатчилик таъсири остида Trailblazer сотиб олиш фикридан қайтди
    • Бош прокуратура Trailblazer сотиб олганини рад этиб, Equinox сотиб олганини маълум қилди
    • Зарбдор тумани ҳокими Зафар Рўзиев Captiva хизмат машинаси бўла туриб, 370 миллион сўмга Trailblazer сотиб олди

    31.12.2020, 23:13   Изоҳ (0)   72937
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда вилоят ҳокимлари Янги йилни қандай кутиб олмоқчи?

    31.12.2020, 22:36

    Молия вазирлиги 2021 йилда Ўзбекистоннинг солиқ сиёсатида кутилаётган асосий ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди

    31.12.2020, 21:35

    Байрам кунларида ҳам қарздорлик учун электр энергияси таъминоти узилиши мумкин – «Ҳудудий электр тармоқлари»

    31.12.2020, 21:11

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонга пандемияга қарши курашда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    31.12.2020, 20:34

    Қўқонда ваъда қилинган янги газ тақсимлаш станцияси ишга туширилди

    31.12.2020, 19:37

    Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси Олий Мажлисда уч марта ўқилгани айтилди. Лекин бу ҳақда хабар қилинмаган

    31.12.2020, 18:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.