Англия Премьер Лигаси 16-туридан ўрин олган «Тоттенҳэм» ва «Фулҳэм» жамоалари ўртасидаги учрашув қолдирилди.
«Тоттенҳэм» матбуот хизматининг маълум қилишича, «Фулҳэм» футболчилари ва клуб ходимларида коронавирус аниқланган.
Бу Премьер Лига 2020/21 йилги мавсумида COVID-19 сабаб қолдирилаётган учинчи ўйин бўлди.
Декабрь ойи бошида «Ньюкасл» ва «Астон Вилла» жамоалари ўртасидаги баҳс қолдирилганди. Бу ҳафтада эса «Эвертон» — «Манчестер Сити» ўйини ҳам қолдирилди.
«Тоттенҳэм»—«Фулҳэм» учрашуви 30 декабрь куни Тошкент вақти билан 23:00 да бошланиши режалаштирилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)