«Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо Ла Лига 16-тури доирасида 29 декабрь куни «Эйбар»га қарши кечган баҳсда (1:1) жиддий жароҳат олди.
Каталон клуби матбуот хизматининг маълум қилишича, футболчининг чап тиззаси ички менискида шикастланиш кузатилган. Яқин кунларда футболчи жарроҳлик амалиётини бошдан кечиради.
Испан ОАВда берилган хабарларга кўра, агар бразилиялик футболчи операция қилинадиган бўлса, у ҳолда тўрт ойга сафдан чиқади.
Аввалроқ шунга ўхшаш жароҳат туфайли «Барселона» ҳужумчиси Ансу Фати 4 ойга сафдан чиққанди.
Коутиньо 2020/21 йилги мавсумда «Барселона» сафида 14 ўйин ўтказиб, уч гол ва иккита голли узатмага муаллиф бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)