Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» бекатида 28 декабрь куни соат 21:23 да 38 ёшли аёл ўзини яқинлашиб келаётган поезд остига ташлаш мақсадида атайлаб поезд йўлига ётиб олди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда тарқалган видеога жавобан метрополитен маъмурияти хабар берди.

Метрополитен ходимлари ва метро хавфсизлик бўлимининг тезкор ҳаракатлари натижасида бахтсиз ҳодисанинг олди олинган. Аёл жиддий жароҳатларсиз платформага олиб чиқилган.

Қайд этилишича, аёл кучли тушкунлик ҳолатида бўлган ва ўзининг ножўя ҳаракатини аффект ҳолатида бўлганда содир этган.

Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.