«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси футболчилик фаолиятини тугатганидан кейин ўзини қайси соҳада кўраётганини маълум қилди.
«Ўзимни мураббийликда кўрмайман. Балки, спорт директорлиги менга тўғри келар. Ўзим жамоада кўришни истаган ёки клубга керак деб ҳисоблаган ўйинчиларни олиб келиш билан шуғулланишим мумкин. Кўрамиз», — дейди Месси.
Месси «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2003 йилдан буён «кўк-анорранглилар» сафида тўп суриб келади. У каталон клуби билан шу вақтга қадар 34 та совринга эга чиқди. Улар ичида ўнта Испания чемпионлиги ва тўртта Чемпионлар Лигаси соврини бор.
Изоҳ (0)