Англия Премьер Лигасининг 16-туридан ўрин олган «Эвертон» — «Манчестер Сити» учрашуви белгиланган вақтда бўлиб ўтмайди.
«Шаҳарликлар» расмий сайтида маълум қилинишича, жамоада бир қатор коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Икки клуб ўртасида муҳокамалар бўлиб ўтган ва Премьер Лиганинг тавсияларига кўра, учрашувни қолдириш қарорига келинган.
Коронавирус тести ижобий чиққан барча карантинга юборилган. «Манчестер Сити» базаси эса номаълум муддатга ёпилган. Қўшимча тестлардан сўнг машғулотлар қачон давом эттирилишига ойдинлик киритилади.
Эслатиб ўтамиз, 25 декабрь куни «Манчестер Сити» жамоа ҳужумчиси Габриэль Жезус, ҳимоячи Кайл Уокер ҳамда клубнинг яна икки ходимида инфекция аниқланганди.
Мазкур учрашув Тошкент вақти билан 28 декабрдан 29 декабрга ўтар кечаси 01:00 да бошланиши режалаштирилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)