Apple’нинг намунаси «юқумли» бўлиб чиққан кўринади, чунки янги Xiaomi Mi 11 флагмани ҳам қувватлантиргичсиз сотувга чиқади. Бу ҳақда компания раҳбари Лей Цзюнь ўзининг Weibo’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Цзюнь обуначилари билан компания экология ҳақида қайғуриши ва шу сабабли смартфон қутисидан алоҳида қувватлантиргични олиб қўйишга қарор қилгани тўғрисидаги янгилик билан бўлишган. Аввалроқ Apple ҳам айнан шу важ билан iPhone’лар жамланмасини соддалаштирган эди. Ҳозирча Xiaomi қувватлантиргични фақат флагманлар қутисидан ёки барча моделларникидан олиб ташлайдими — буниси номаълум.
Қизиқ жиҳати, бундан икки ой олдин Xiaomi Apple’нинг ушбу қарори устидан кулган эди. Миш-мишларга кўра, Samsung’нинг янги флагманлари ҳам қувватлантиргичсиз сотувга чиқади.
Xiaomi Mi 11 тақдимоти 28 декабрь куни бўлиб ўтади — у жамланмасидан қувватлантириш қурилмаси жой олмаган биринчи Хитой смартфонига айланади. Тахминларга кўра, бу 2021 йилнинг трендига айланади.
Изоҳ (0)