«Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Премьер Лига 15-тури доирасида 27 декабрь куни «Вест Бромвич»га қарши кечган баҳсда (1:1) гол уришга муваффақ бўлди.
Бу сенегаллик футболчи учун «Ливерпуль» сафида АПЛдаги 69-гол бўлди. Шу тариқа Мане «қизиллар»нинг Премьер Лигадаги тўпурарлари рўйхатида Луис Суаресга етиб олди.
«Ливерпуль»нинг АПЛдаги энг яхши тўпурарлари:
1. Робби Фаулер — 128 гол;
2. Стивен Жеррард — 120;
3. Майкл Оуэн — 118;
4. Муҳаммад Салоҳ — 86;
5-6. Садио Мане — 69;
5-6. Луис Суарес — 69.
Садио жорий мавсум АПЛда 14 ўйин ўтказиб, 6 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)