БААнинг Дубай шаҳрида 27 декабрь, якшанба куни Globe Soccer Awards—2020 маросими бўлиб ўтди. Унда 2020 йилнинг ва XXI асрнинг энг яхши футболчилари аниқланди.
«Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски 2020 йилнинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилди. Польшалик футболчи бу борада Криштиану Роналду («Ювентус») ва Лионель Мессидан («Барселона») устун келди.
35 ёшли Роналду XXI асрнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Унга бу борада Месси, Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ва Роналдиньо («Барселона» собиқ ўйинчиси) рақобатчи бўлганди.
Португалиялик футболчи фаолияти давомида «Спортинг», «Манчестер Юнайтед», «Реал» ва «Ювентус» жамоаларида тўп сурган.
У Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпионлигини қўлга киритган, беш марта Европа Чемпионлар Лигаси, уч бор Англия чемпионати, икки мартадан Испания ва Италия чемпионати ғолиби бўлган. Шунингдек, Роналду беш бор «Олтин тўп» совринига эга чиққан.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)