• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Коронавируснинг янги штамми, Навальнийнинг қотили билан суҳбати ва пандемияда бойиганлар. Жаҳон ҳафта ичида

    Мана, кўплаб қийинчиликлар билан ўтган 2020 йилнинг охирги ҳафтасини ҳам ортда қолдирдик. Коронавирус атрофидаги рақамлар, Навальний иши, пандемия оқибатлари каби ҳафтанинг муҳим воқеалари ҳақида  қуйида ўқинг.

    Коронаинфо

    SARS-CoV-2 коронавирусининг Буюк Британияда аниқланган янги штамми олдинги мутациялардан кўра анча юқумли бўлиб, 2021 йилда касаллар ва қурбонлар сонининг ортишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақида Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг Юқумли касалликларни математик моделлаштириш маркази олимлари хабар бермоқда.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Буюк Британия Жамоатчилик соғлиқини сақлаш хизматининг маълумотларига кўра, SARS-CoV-2’нинг янги штамми қиролликда ноябрь ойидан буён фаол тарқалмоқда. Мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг сўзларига кўра, ушбу турдаги коронавирус аввалгиларидан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан хавфли эмас.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабрь куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Австралияда ҳам аниқланганини эълон қилди. Ҳозирда ташкилот бу штаммни ўрганмоқда.

    Ўтган ҳафтада коронавирус қурбонлари сони дунё бўйича 1,7 миллиондан ошгани маълум қилинди. Шунингдек, Ер сайёрасидаги коронавирус аниқланмаган ягона қитъа Антарктидада ҳам касаллик аниқланди. Шу тариқа касаллик кириб бормаган қитъа қолмади.

    Антарктидадаги Чили тадқиқотлар базасида 36 киши коронавирусга чалинди. Хабарга кўра, 26 нафар ҳарбий ва 10 нафар фуқаро касалланди. La Tercera’нинг ёзишича, бу станциядаги жами ходимлардир. Улар Чилига эвакуация қилинди. Касалланган ходимлар ўрнини эса янги жамоа эгаллади.

    Антарктидада муқим яшайдиганлар йўқ, лекин бир нафардан беш нафаргача киши ҳар йили турли станцияларда иш олиб боради. Бу ерда турли мамлакатларга тегишли 90 га яқин ҳар хил станция бор.

    Ўтган ҳафтада Ер юзи аҳолисининг бир фоиздан кўпи касаллик юқтириб олгани маълум бўлди. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ер аҳолисининг сони айни пайтда 7,795 миллиард киши деб баҳоланмоқда. Айни вақтга қадар бутун дунёда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий сони 80 миллиондан ошиб кетди. Касалланганлар сони бўйича барча дунё мамлакатлари ичида АҚШ етакчилик қилмоқда (19,4 миллион киши). Биринчи учликка Ҳиндистон (10,1 миллион) ва Бразилия (7,4 миллион) ҳам киради. Улардан кейинги ўринда Россия (3 миллион) бормоқда.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шунингдек, Буюк Британия, Туркия, Италия, Испания, Германия, Аргентина ва Колумбияда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1,5 миллиондан ошди. Сўнгги бир ой ичида дунё бўйича 20 миллион киши коронавирусга чалинди.

    Қотили билан гаплашган Навальний

    Россиялик сиёсий фаол Алексей Навальнийнинг заҳарланиши билан боғлиқ воқеалар бу ой ҳам тинмади. Олдинги ҳафтада сиёсатчи ўзининг заҳарланиши билан боғлиқ суриштирув олиб броган эди. Ўтган ҳафта бошида эса у ўзи ўтказган суриштирув натижаларини эълон қилди. У видео тарзида қилган мурожаатида ўзини заҳарлаган қотил билан телефон орқали суҳбатлашганини айтди.

    Видеода Навальнийнинг айтишича, у ўзининг заҳарланиши ортида Федерал хавфсизлик хизматининг гуруҳи тургани ҳақидаги суриштирувни эълон қилишдан олдин гуруҳ аъзоларидан бири — Константин Кудрявцев билан гаплашди ва Кудрявцев Навальнийни ўлдиришга ҳаракат қилинганини тасдиқлади.

    Навальнийнинг қайд этишича, қўнғироқ 14 декабрь куни эрталаб — суриштирув эълон қилинишидан бир неча соат аввал амалга оширилган эди. Сиёсатчининг сўзларига кўра, у «телефон пранкерлари фойдаланадиган энг оддий дастур» ёрдамида ўз рақамини яширган ҳамда унинг ўрнига ФХХ ходимлари бир-бирига қўнғироқларни амалга оширадиган коммутатор рақамини қўйган.

    «Ҳисоб-китоб оддий. Эрталаб соат еттида қўнғироқ, сен таниш хизмат рақамини кўрасан, гўшакни кўтарасан ва гаплашишни бошлайсан. Мен қўнғироқ қилганларнинг деярли барчаси жавоб берди, деярли барчаси тезда гўшакни қўйди. Кейин эса бизни катта омад кутиб турганди», дея ҳикоя қилди Навальний. Сиёсатчининг айтишича, у Константин Кудряцев билан 45 дақиқа гаплашишга муваффақ бўлди.

    Ўз навбатида, Россия ФХХ Навальнийнинг ўз қотили билан суҳбати акс этган ёзувни сохта деб атади.

    «Телефон суҳбати акс этган видеоролик қалбаки. Абонент рақамини ўзгартириб қўйиш усулидан фойдаланиш — хорижий махсус хизматларда кўп қўлланиладиган йўл, бу илгари Россияга қарши акцияларда бир неча марта ишга солинган, у суҳбатнинг ҳақиқий иштирокчиларини аниқлаш имкониятини йўққа чиқаради»,  дейилади хабарда.

    Видеодан кадр

    Видеодан кадр

    ФХХ ЖАМда қўшимча қилишларича, ФХХ ходимларининг Навальнийнинг заҳарланишидаги эҳтимолий иштироки юзасидан текширув Россия махсус хизматларига қарши қаратилган режали провокация ҳисобланади.

    «Навальний томонидан интернет тармоғига жойлаштирилган, гўёки, унга қарши олиб борилган ҳаракатлар юзасидан ‘текширув’ Россия ФХХ ва унинг ходимларини обрўсизлантиришга қаратилган режалаштирилган провокация ҳисобланади, буни эса чет эл махсус хизматларининг ташкиллаштирилган ва техник кўмагисиз амалга ошириш имкони йўқ», дейилади хабарда.

    АҚШ эса Россияни Навальнийнинг заҳарланиши борасида фитна назарияларини яратишда айблади. Бу ҳақида Давлат департаменти вакили CNN’га берган интервьюсида айтиб ўтди. Давлат департаменти вакили айтишича, Россиянинг Алексей Навальнийнинг заҳарланиши ҳақидаги саволларга жавоб бера олмаслиги кўп нарсани англатади.

    «Россия кўплаб, асосан бир-бирига зид бўлган фитна назарияларини илгари сурди. Келинг, очиқчасига гаплашамиз: бундай фитна назариялари Россия ҳукумати олдида турган ва ҳали жавобини кутаётган жиддий саволлардан эътиборни чалғитиш усулидан бошқа нарса эмас», дея таъкидлади у.

    Кўринишидан, Навальний иши борасидаги гап-сўзлар ва сиёсий можаро ҳали бери тўхтамайдиганга ўхшайди.

    Пандемияда бойлик орттирганлар

    Ўтган ҳафтада Forbes журнали пандемия даврида соғлиқни сақлаш тизимида эллик нафар янги миллиардер пайдо бўлганини маълум қилди. Қайд этилишича, уларнинг бойлиги вакцина ишлаб чиқарувчи ёки тиббий қурилмалар етказиб бериш билан шуғулланувчи компаниялар акциялари қиймати ошгани ҳисобига ортди. Янги миллиардерларнинг аксарияти вируснинг дастлабки ўчоғи пайдо бўлган Хитойда яшайди.

    Forbes нашрига кўра, пандемия пайтида бойиб кетган янги миллиардерлар орасидан қуйидагилар ўрин олди:
    • Угур Шаҳин — Германиянинг BioNTech биотехнологик компанияси бош директори;
    • Стефан Бансел — Американинг Moderna компанияси раҳбари;
    • Юань Липин — Ду Вейминнинг собиқ рафиқаси, Шензҳен Кангтаи Биологиcал Products кенгаши раиси;
    • Ху Кун — Хитойнинг тиббий қурилмалар, жумладан, небулайзерлар, стетоскоплар ва тонометрлар ишлаб чиқарадиган Contec Medical Systemс компанияси раҳбари;
    • Карл Хансен — Канаданинг сунъий онг ва машинавий ўқитиш технологиялари ёрдамида антитаналар қўллаган ҳолда даволашнинг энг истиқболли усулларини излаш билан шуғулланувчи AbCellera компанияси раҳбари;
    • Тимоти Спринжер — Moderna асосчиларидан бири (икки миллиард доллар);
    • Сержио Стеванато — Италиянинг Стеванато Group компанияси раҳбари

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Forbes’нинг ёзишича, 2020 йил охирига келиб дунёдаги 2,2 мингдан ортиқ миллиардер 1,9 триллион долларга бойиб кетди. Барча миллиардерларнинг умумий бойлиги 11,4 триллион долларга баҳоланмоқда — бу уларнинг 2019 йил 31 декабрь ҳолатига нисбатан 20 фоизга кўп. Миллиардерлар бойлигининг ошишига асосий сабаб йил давомида давом этган фонд бозорларидаги қимматбаҳо қоғозлар нархининг ўсиши бўлди.

    Эфиопиядаги жангарилар ҳужуми

    Эфиопиянинг Ғарбий Бенишангул-Гумуз туманида бу ҳафта номаълум жангарилар ҳужумига учраган 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Қайд этилишича, минтақада этник зўравонлик тез-тез учраб туради. Маълум қилинишича, 207 нафар қурбон ва ҳужум қилганлардан яна 15 киши дафн этилди. Ҳужумни номаълум қуролланган гуруҳ амалга оширди. Бош вазир Абий Аҳмад 26 декабрь куни можаро зонасига федерал қўшинларни юборди. Ҳарбийлар қишлоққа ҳужум қилишда айбланган 42 жангарини ўлдирди.

    Эфиопиядаги қуролли низо федерал ҳукумат TOMF’нинг ҳарбий базага ҳужум қилишда айблаганидан кейин кучайиб кетди. Низо қурбонларининг аниқ сони маълум эмас. Reuters ва AFP таъкидлашича, низо томонлари даъво қилаётган маълумотларни текшириш мушкул бўлмоқда, чунки минтақада интернет ва телефон алоқаси ишламаяпти.

    Маълум қилинишича, мамлакатдаги урушни тинчлик бўйича Нобель мукофоти соҳиби бош вазир Абий Аҳмад бошлаган эди. Низо ноябрь ойининг бошидан бери давом этмоқда.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    28.12.2020, 08:33   Изоҳ (0)   30627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таиланд туристлар учун қачондан бошлаб очилиши маълум қилинди

    28.12.2020, 07:58

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиқишга тайёрлигини маълум қилди

    28.12.2020, 07:42

    Путин коронавирусга қарши эмланмоқчи

    28.12.2020, 07:13

    АҚШда COVID-19’га қарши вакцина олишдаги фирибгарликлар бўйича текширув бошланди

    27.12.2020, 20:15

    Трамп Байденни сохта президент деб атаб, республикачиларни сайлов натижаларига қарши чиқишда давом этишга чақирди

    27.12.2020, 19:56

    ЖССТ раҳбари бу пандемия инсоният учун охиргиси бўлмаслиги ҳақида огоҳлантирди

    27.12.2020, 18:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.