Греция 25 декабрь куни Pfizer ҳамда BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи 9750 дона дозасини сотиб олди. Шундан сўнг полиция дориларни сақлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқди, у аксилтеррор бирликлар ва минглаб полициячилар ёрдамида амалга оширилмоқда, дея хабар берди «Korrespondent.net».
Таъкидланишича, вакциналар дори-дармонларни сақлаш учун барча талабларга жавоб берадиган махсус хоналарда сақланади. У ердан улар 450 та эмлаш марказига тарқатилади.
Ҳукумат вакили Стелиос Петсаснинг сўзларига кўра, Греция биринчи траншда 300 минг доза COVID-19 вакцинасини олишни кутмоқда. Дастлаб, мамлакат 150 минг кишини эмлашни режалаштирган.
Европа Иттифоқининг барча мамлакатлари бир вақтнинг ўзида вакциналарни қабул қилди. 27 декабрь куни иттифоқ ҳудудида оммавий эмлаш бошланади. Иттифоқ Pfizer вакцинасини фойдаланиш учун маъқуллаган.
Ҳозиргача Буюк Британияда, Россияда, АҚШда, Швейцарияда ҳамда БААда оммавий эмлаш бошланди. Францияда эмлаш 27 декабрдан бошланиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)