• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сергелининг Қипчоқ кўчасидаги янги кўприк фойдаланишга топширилди

    Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни Сергели тумани Қипчоқ кўчасида қурилган кўприкни кўздан кечирди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мазкур кўча Тошкент–Ангрен темир йўли билан кесишган. Бунинг устига тор бўлиб, автомобиллар ҳаракатига қийинчилик туғдирарди.

    Шу боис Қипчоқ кўчаси 6 қаторли қилиб кенгайтирилиб, темийўл устидан ўтувчи 772 метрлик кўприк барпо этилди. Унинг эстакада қисми 445, эни 28 метрни ташкил этади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари объектнинг сифати, шаҳарда транспорт тизимини яхшилашдаги аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.

    Ушбу кўприк соатига 12 мингтагача автотранспорт воситаларини узлуксиз ўтказиш имкониятига эга. Энг муҳими, у пойтахтдаги иккита йирик кўча – Янги Сергели айланма йўли билан Тошкент ҳалқа йўлини боғлайди. Бу ҳайдовчилар учун анча қулайлик яратади, минглаб транспорт воситалари оқимини ўзига олиб, бошқа кўчалардаги тирбандликни камайтиради.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Пандемия бошланганда биз ундан кучли, қудратли бўлиб чиқамиз деб мақсад қўйган эдик. Ҳаммамиз кўряпмиз дунёда нималар бўлаётганини. Бошқа мамлакатларда қурилишлар тўхтаб қолган ҳолатлар ҳам бўлди. Халқимиз тартиб-интизом, бирдамлик билан барча режаларини рўёбга чиқармоқда. Биз ҳамжиҳатликда кўп нарсаларга қодирмиз», – деди Шавкат Мирзиёев тошкентлик фаоллар билан суҳбатда.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 4 июнь куни Тошкент шаҳрининг Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида қуриладиган кўприк лойиҳаси билан танишган эди. Келгусида янги йўл барпо этилиб, Қипчоқ кўчасидаги мазкур кўприкка туташади.

    Мавзуга доир: Тошкентдаги янги Чўпонота кўпригининг қурилиш жараёни — суратларда

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу ерда Туркиянинг Калён компанияси билан ҳамкорликда пойтахтдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, транспорт ва йўловчилар ҳаракати учун қулайликларни ошириш лойиҳалари муҳокама қилинди.

    Аввалроқ Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши ишга туширилгани, Тошкентда Тахтапул мавзесидаги «танкодром» кўприкнинг тўхтаб қолган таъмири бир ойга қолмай якунланди ҳамда Амударё устида Хоразмни Қорақалпоғистон билан боғловчи 413 метрлик кўприк қурилиши бошлангани ҳақида хабар берилганди.

    26.12.2020, 16:31   Изоҳ (0)   30503
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирус билан касалланганлар сони 3 млн кишидан ошди

    26.12.2020, 16:23

    Қоракўл халқаро математика мактабининг қурилиш-таъмирлаш ишларидаги ўғрилик фош этилди

    26.12.2020, 15:47

    Ўзбекистонда давомли ер силкинишлари сезилди. Фарғонада зилзила кучи 6 баллга етди

    26.12.2020, 15:31

    Тошкент метрополитенининг Сергели йўналиши ишга туширилди

    26.12.2020, 15:30

    Ўзбекистон 18,9 миллион долларлик шиша ва шиша маҳсулотлари экспорт қилди

    26.12.2020, 12:20

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Жиззахда ҳокимнинг қизига тегишли компания 2 млрд сўмлик лойиҳаларни қўлга киритганини ўрганади

    26.12.2020, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гавининг ёрқин ўйини Фермин Лопеснинг “Барселона”ни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин

    Спорт | 5 август, 16:50

    Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:38

    “АҚШда дори нархлари 1500 фоизгача арзонлаштирилади” — Трамп

    Дунё | 5 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси яна тушди

    Ўзбекистон | 5 август, 16:13

    Ўзбекистонда болалар боғчага қандай жойлаштирилади? Ота-оналар учун қўлланма

    Фарзанд | 5 август, 16:10

    Москвадаги рейдда 300 нафар мигрант ушланди (видео)

    Дунё | 5 август, 16:00

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.