• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Фарзанд Маслаҳатлар

    Ўзбекистонда болалар боғчага қандай жойлаштирилади? Ота-оналар учун қўлланма

    Болани боғчага жойлаштириш — кўпчилик ота-оналар дуч келадиган муҳим босқичлардан биридир. Рақамлаштириш жараёни ва мактабгача таълим муассасаларига талаб ортиб бораётган бир пайтда, Ўзбекистонда қабул тизими қандай ишлаши, кимлар имтиёзга эга экани ва қандай тиббий ҳужжатлар тайёрланиши кераклигини билиш зарур.

    Ўзбекистонда болани мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш масаласи долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Ота-оналар ариза топшириш тартибини, имтиёзга эга тоифадаги болаларни ва зарур ҳужжатлар рўйхатини аниқ билиши катта аҳамиятга эга. Қуйида давлат боғчаларига қабул қилиш тизими бўйича асосий маълумотлар келтирилади.

    МТМга қабул қилиш ёши ва шартлари

    Давлат мактабгача таълим муассасаларига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. 2022 йил апрель ойидан бошлаб, агар боғчада бўш ўринлар бўлса, 2 ёшли болаларни ҳам қабул қилишга рухсат берилган. Бундай ҳолатда хизмат пуллик асосда кўрсатилади. Хусусий боғчалар эса болаларни қабул қилиш ёши ва шартларини мустақил равишда белгилайди.

    Ариза топшириш тартиби

    Боғчага қабул қилиш учун ариза беришнинг икки усули мавжуд:

    1. Турар жой ҳудудига кўра давлат хизматлари марказига бориб, шахсан мурожаат қилиш;

    2. Онлайн тарзда — my.gov.uz портали орқали.

    Давлат хизматлари марказида махсус илова асосида ариза берилади. Унда бола ва ота-онага оид маълумотлар кўрсатилади, шунингдек, аниқ бир мактабгача таълим муассасаси танланади. Тизим автоматик тарзда танланган боғчада бўш ўринлар мавжуд ёки йўқлигини кўрсатади. Агар бўш ўринлар бўлмаса, ота-оналар бошқа боғчани танлаши ёки бирданига икки муассаса бўйича навбатга ёзилиши мумкин. Бўш ўрин пайдо бўлгач, йўлланма бир иш куни ичида берилади.

    Муҳим: бу йўлланмани 15 кун ичида боғчага топшириш керак, акс ҳолда у ўз кучини йўқотади ва қайтда навбатга ёзилиш керак бўлади.

    Тақдим этган анкетада ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги йўлланмалар беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади. Бошқа асослар бўйича йўлланма беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

    Кимлар биринчи навбатда қабул қилинади?

    Қуйидаги шахсларга болани боғчага қўйишда имтиёзлар берилади:

    • I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
    • кўп болали оилаларнинг болалари;
    • етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
    • “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
    • контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
    • талабалар ва педагогларнинг болалари;
    • акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
    • бошқа МТМдан кўчирилган болалар.

    Болани боғчага бериш учун онлайн ариза топшириш

    Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш бўйича онлайн ариза бериш имконияти яратилган. Хизматдан Ягона портал орқали фойдаланиш бепул ва бунинг учун ортиқча ҳужжат талаб этилмайди.

     

    1. Дастлаб, my.gov.uz платформасидан OneID билан шахсий ҳисобга кирилади. Сўнг, “Оила ва болалар” саҳифасидан “Болани боғчага жойлаштириш” хизмати танланади.

     

    Мазкур хизмат танлагандан кейин “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва навбатдаги саҳифада телефон рақам киритилади. Сўнг боғчага жойлаштириладиган фарзанд танланади. Агар маълумотлар автоматик шаклланмаса, уларни қўлда киритиб чиқиш керак.

    Бу жараёнда дастлаб туғилганлик тўғрисидаги ҳужжат шакли белгиланади, кейинги қаторда гувоҳнома серияси ва рақами киритилса, бола ва она ҳақидаги маълумотлар автоматик шаклланади.

    2. Агар ариза берувчида боғчага жойлашиш учун имтиёз мавжуд бўлса, Давлат хизматлари марказига мурожаат қилиши керак.

    3. Бола ҳақидаги маълумотлар тўлдирилгач, ҳудуд, туман ва мактабгача таълим муассасаси рақами ёки номи белгиланади.

    4. Сўнг харитада тумандаги мактабгача таълим муассасаларининг жойлашган манзили кўрсатилади.

    Хаританинг пастки қисмида аризачи танлаган боғчаси ҳақида маълумотлар пайдо бўлади: қайси маҳаллада жойлашгани, муассаса раҳбари исм-фамилияси, сиғими, жойлаштирилган болалар сони, ҳозирда мавжуд навбат ва имтиёзли навбатлар сони кўрсатилади.

    5. Сўнг, гуруҳлар сони, нечта бола қабул қилиниши ва ҳозирда мавжуд бўш жойлар ҳамда қабул қилиниши кутилаётганлар сони ҳақида маълумотлар тақдим этилади.

     

    Сўнг, бўш жой мавжуд бўлган гуруҳ танланиб ариза жўнатилади. Кейинги бўлимларда навбатни текшириш ва навбатдан чиқариш амалларини бажариш мумкин.

    Йўлланма бўш жой пайдо бўлган кундан бошлаб бир иш куни ичида тақдим этилади. Уни олгандан кейин 15 кун ичида боғчага олиб бориш керак.

    Ушбу муддат ўтгандан кейин тақдим этилган йўлланмалар қабул қилинмайди. Бола боғчага йўлланма тақдим этилгандан кейин бир иш куни ичида қабул қилинади.

    Қандай тиббий ҳужжатлар талаб қилинади?

    Йўлланмани олгач, бола учун 026-шаклдаги тиббий картани расмийлаштириш керак бўлади. Бунинг учун бола қуйидаги мутахассислар кўригидан ўтиши лозим:

    • стоматолог,
    • эндокринолог,
    • ортопед,
    • офталмолог,
    • яшаш жойига қарашли оилавий шифокор.

    Шунингдек, қуйидаги таҳлиллар топширилиши керак:

    • умумий қон ва сийдик таҳлили,
    • гижжаларга қарши уч хил таҳлил,
    • 063-шаклдаги эмлаш сертификати — унда бола Миллий эмлаш календарига мувофиқ эмлангани тасдиқланиши лозим.

    Агар болага эмлаш мумкин эмаслиги ҳақида тиббий кўрсатма бўлса, унга даволаниш даври тугагунига қадар вақтинча кечиктириш ҳуқуқи берилиши мумкин. Агар боланинг соғлиғида жиддий муаммолар, масалан, серебрал фалаж (ДCП) ёки эпилепсия аниқланса, мос шароитлар ва ёндашув мавжуд бўлган махсус мактабгача таълим муассасаларини танлаш тавсия этилади.

    5 август, 16:10   Изоҳ (0)   388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #МТМ#боғча#болалар#фарзанд

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.