Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Нафақат уйни безатиш, буғу сурати туширилган свитер кийиш, балки дастурхондаги ширинликлар ҳам Янги йил шукуҳини бахш этиши мумкин. Бу борада қуйидаги рецептлар сизга ёрдам бера олади.

Қорбола кўринишидаги безе

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Тайёрлаш учун қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • тухум оқи — 2 дона;
  • туз — бир чимдим;
  • шакар — 60 гр;
  • шакар кукуни — 60 гр.
Тайёрланиш жараёни:
  • Тухум оқига туз қўшиб, миксер билан кўпик ҳолига келтиринг.
  • Оз-оздан шакар қўшиб, аралаштиришда давом этинг.
  • Шакар кукуни қўшинг ва яна аралаштиринг.
  • Қандолат қопчасига солинг ва уч хил катталикда думалоқ қилиб листга териб чиқинг.
  • 100 даража қизиган печда 1 соат давомида пишириб олинг, 1—15 дақиқада печ эшигини очиқ қолдиринг.
  • Пишганидан кейин қорбола кўринишида теринг ва безатинг.
Янги йил ғўласи кўринишидаги рулет

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Керакли маҳсулотлар:

  • тухум — 6 дона;
  • шакар — 6 ош қошиқ;
  • ун — 140 гр;
  • какао — 3 ош қошиқ;
  • «разрихлител» — 0,5 қошиқ.
Начинка учун:
  • сут — 200 мл;
  • ун — 2 ош қошиқ;
  • суюқ пишлоқ — 500 гр;
  • тухум — 1 дона;
  • ванилин — 10 гр;
  • шакар кукуни — 5 ош қошиқ;
  • банан — 2 дона.
Тайёрланиш жараёни:
  • Хамир тайёрлаш учун тухум оқини сариғидан ажратинг.
  • Тухумга шакарнинг яримини қўшиб аралаштиринг.
  • Какаога ун, «разрихлител» қўшинг ва тухум билан аралаштиринг.
  • Аралашмага тухум сариғини солинг.
  • Қандолат қоғози солинган листга аралашмани солинг ва 210 даража қизиган печда 7 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Сутни қиздиринг, ун қўшиб, паста кўринишидаги аралашма ҳолига келтиринг.
  • Оловни ўчириб, тухум қўшиб аралаштиринг.
  • Хона ҳароратида эриган сариёғ солинг.
  • Шакар, шакар кукуни қўшиб аралаштиринг.
  • Бисквитга крем суртинг, банан билан безатиб чиқинг.
  • Эҳтиёткорлик билан рулет шаклида ўранг, 3 соатга музлаткичга қўйинг.
Эртаклардагидек уй кўринишидаги ширинлик

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Керакли маҳсулотлар:

  • буғдой уни — 250 гр;
  • жавдари ун (қора буғдой уни) — 250 гр;
  • жигарранг шакар — 125 гр;
  • какао — 25 гр;
  • асал — 250 гр;
  • сариёғ — 125 гр;
  • тухум — 1 дона;
  • долчин — 1 чой қошиқ;
  • занжабил кукуни — 0,5 қошиқ;
  • ёнғоқ — 0,5 қошиқ;
  • сода — 1 чой қошиқ.
Глазур учун:
  • тухум оқи;
  • шакар кукуни — 230 гр;
  • таъбга кўра лимон кислотаси
Тайёрланиш жараёни:
  • Ун, какао, ёнғоқ, долчин, занжабилни қўшиб аралаштиринг.
  • Идишда шакар, асал ва сариёғни аралаштиринг ва шакар эригунича оловга қўйинг.
  • Унли аралашманинг ярмини шакарли аралашмага қўшинг.
  • Тухум қўшиб яна аралаштиринг, уннинг қолган қисмини солинг ва сода қўшинг.
  • Хамирни яхшилаб муштланг ва бир неча соат давомида тиндиринг.
  • Хамирни 5 см қалинликда ёйинг ва шаблонга кўра уй деворлари ва томини кесиб чиқинг.
  • 200 даража қизиган печда 20 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Тухум оқига шакар, кейин эса лимон кислотасини қўшиб аралаштиринг.
  • Хамир пишганидан кейин совутинг ва аралашма ёрдамида ёпиштириб чиқинг.
  • Фантазиянгизга қараб безатишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар