«Совға» салати ўзида товуқ, картошка, пишлоқ, пиёз ҳамда тухумнинг ажойиб уйғунлашган таъмини мужассам этади.
Керакли маҳсулотлар:
- Товуқ сони − 2 дона;
- Картошка − 3 дона;
- Тухум − 4 дона;
- Пиёз − 1 дона;
- Бодринг − 1 дона;
- Пишлоқ − 150-200 грамм;
- Кўкат ва майонез.
- Товуқ гўшти, картошка ва тухум қайнатиб олинади;
- Пиёз майда тўғралади. Товуқ гўшти бироз каттароқ бўлакларга бўлинади. Пишлоқ, картошка ва тухум оқи ва сариғи алоҳида қирғичдан ўтказилади;
- Махсус идишга товуқ, пиёз, картошка, тухум сариғи ва пишлоқ қатлам қилиб жойлаштирилади. Шунингдек, пиёздан ташқари ҳар бир қатлам юзасига майонез сурилади. Энг устки қатламга эса тухумнинг оқи сепилади;
- Маҳсулотларни қатлам қилиб жойлаштираётганда уларни тўртбурчак шаклда бўлишига эътибор бериш лозим;
- Тайёр бўлган салат 1-2 соат давомида музлаткичда қолдирилади;
- Бодринг жуда юпқа шаклда кесиб олинади. Бунинг учун қирғич ёки сабзавот тозаловчи воситадан фойдаланиш мумкин. Сўнгра бодринг ленталари тўртбурчак шаклдаги салат устига қўйилади ва кўкатлар билан безак берилади.
Изоҳ (0)