• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Кореяда ишлаб, кунига 100-200 доллар топаман деб ўйлаётганлар адашади». Жанубий Кореяда ишлаётган ўзбекистонлик муҳожир йигит ҳикояси

    «Дарё» «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳаётини ёритишда давом этади. Лойиҳанинг бу галги қаҳрамони — тўрт йилдан буён Жанубий Кореяда ишлаётган йигит.

    Суҳбатдошимизнинг илтимосига кўра, унинг исм-шарифи ҳамда шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар ўзгартирилди.

    Исмим Нуриллоҳ, ёшим 28 да. Андижонда туғилиб ўсганман. Саккиз йилдан буён хорижда ишлайман.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    2008 йил мактабни тамомлаб, тумандаги коллежнинг бухгалтерия йўналишига топширдим. Тўғрироғи, мактабдаги ўқитувчиларнинг ўзи ҳужжатларимни топшириб қўйган (ўша пайтлари вазият шунақа эди).

    Орзум орган ходими бўлиш эди. Бухгалтерия соҳасига эса умуман қизиқмасдим. Ўқишга ойда бир-икки марта бориб, тоғам билан устачилик қилиб юрардим. Хуллас, биринчи босқични шундай қилиб тугатдим.

    Иккинчи босқичга ўтганимда бунақа юриб ҳеч нарсага эришолмаслигимни тушундим ва ўқишимни  Хўжалик ҳуқуқий фаолият йўналишига ўзгартирдим. Чунки орган ходими бўлолмаган тақдиримда ҳам, юрист ёрдамчиси бўлиб, хўжалик ташкилотларида ишлашим мумкин эди.

    Афсуски, коллежни битириб, ота-онамга юк бўлмаслик учун ўқишга топширмадим. Бир мунча вақт ишлаб юрдим.

    Ўша кунлар ҳозиргидек эсимда. Дадам «аввал гувоҳнома ол, кейин минасан», деб машинасини ҳайдашга рухсат бермасди. Ҳар куни шунинг ортидан уйда жанжал чиқарардим (энди билсам, дадам тўғри қилган экан).

    Хуллас, ўқишга кириш, машина олиш ва бир қанча орзуларимнинг рўёби учун хорижга ишга кетишга мажбур бўлдим. Аниқроғи, уйдагиларимнинг ўзи самолётга билет олиб, Россияга жўнатиб юборди.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Россиядаги ҳаёт ҳақида

    2012 йил Москвага келиб, сантехник бўлиб ишлай бошладим. Рус тилини билмасдим, лекин у ерда қариндошлар, танишлар борлигигами ёки қурилишдан чиқмай ишлаганимгами, тил керак бўлмади. Россиядаги саккиз ой вақтим шу тарзда ўтди.

    Бир куни ишхонада ходимларни қисқартиришларини эшитиб қолдим. Очиғи, жуда хурсанд бўлдим. Чунки илк марта борганим учунми билмайман, мусофирчиликда жуда зериккандим, уйга кетгим келарди. Кутганимдай «сокрашчение»га тушиб, декабрда Ўзбекистонга қайтдим.

    Отам юк ҳайдовчиси эди. Келган куним Тошкентга юк бўлиб қолди. Дадам билан бирга чиқиб, пойтахтга қараб кетдим.

    Гоҳ отам билан бирга рейсларда юрардим, бўш вақтим тоғаларим билан устачилик қилардим. Шу тариқа саккиз ойдан кўпроқ Ўзбекистонда юриб, яна Россияга кетдим. Бу сафарги ниятим — уйимизнинг четига икки хонали уй солиш ва уйланиш эди.

    Бу орада укам IELTS’дан яхши натижа олди. Кореяда ўқимоқчилигини айтиб қолди. Унга агар Кореяга ўқишга борсанг, пулдан ёрдам бераман деб ваъда бердим.

    Москвада ишлаб юрган пайтим укам Кореяга кетадиган бўлиб қолди. Бироқ менда ҳали етарли пул йўқ эди. Таниш-билишлардан қарз ҳавола қилиб, укамни ўқишга юбордик. Мен ишлаб, қарзларни узиб юрдим.

    Орадан 4-5 ой ўтганидан кейин Россиядан депортация бўлдим

    Ҳамма ҳужжатларим жойида эди, фақат мен ишлаётган жой ёпиқ зона, ишлаш учун шаҳар миллий хавфсизлик хизматидан рухсатнома керак эди. Биз ҳали олмагандик.

    Аввал бир-икки марта полицияни қўлига тушиб, пул билан чиқиб кетгандим. Аммо бу сафар рейдга тушиб қолдим. Бир кундаёқ суд ўтказилиб, депортация қилиндим.

    Суддан сўнг полиция бўлимига келдик. Ўша пайтлари қиш, ҳаво совуқ эди. Бир кун «коридор»да тунадим. Эртасига бошқа жойга олиб боришди. У ерда ўзбеклар ҳам бор эди.

    Ўша кеча бир бурчакдаги эски диванда ухладим. Эртасига яна одамлар қўшилди. Ҳатто ётгани жой қолмай, полда компьютернинг эски процессорларини қўйиб, эшикка суяниб ухладим.

    Тўғри, уйга қайтиб кетсам бўларди, лекин ҳали ишлашим, пул топишим керак эди. Яна шерикларимнинг «бошлиқлар сени олиб қолишга ҳаракат қиляпти, кетишга шошилмай тур» деганлари учун ҳаммасига чидадим. Зонада 11 кун яшадим.

    Барибир Ўзбекистонга қайтдим. Бир йил давомида Андижонда юрдим. Бу орада бир-икки ой Қозоғистонга бориб ишлаб келдим.

    Охири Кореяга кетишга қарор қилдим. Тил курсларида ўқидим.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Орзулар мамлакатига йўл

    Шундай қилиб, 2016 йил 2 сентябрь куни Кореяга келдим. Бошида уч ой тил курсида ўқидим. Танишлар орқали иш топдим. Кунлик юк ташишга чиқа бошладим. Кунига 100-110 минг вона (90-100 доллар) беришарди. Кечаси ишлаб, кундузи ўқирдим. Иккаласини бирдай олиб бориш жуда қийин экан. На ишимда, на ўқишимда унум бўлмасди.

    Мусофирчиликдаги қийинчиликлар, қолаверса укамга берган ваъдам туфайли ўқишни ташлаб, ишлашга мажбур бўлдим.

    Бироз вақт ўтиб, Чинжу шаҳрига келдим. Бу ерда ўзбеклар кўп эди. Бир муддат иссиқхона қурилишида ишладим. Беш ой бўлди, ҳозир Тегу шаҳри яқинидаман. Яна бир қурилиш ташкилотида фаолият юритяпман. Квартира ўзимнинг ҳисобимдан, шароити ўртача.

    Кўпчилик Жанубий Кореяни орзулар мамлакати дейди. Бу ердагилар кунига 100, 200, 250 долларлаб топади деб ўйлаб, келишни хоҳлашади. Тўғри, шундай пул топиш мумкин, лекин бу йилда бир-икки марта бўлиб қоладиган ҳолат, холос.

    Кимдир ҳозир уйига ойига 3 минг доллардан жўнатаётгандир. Бироқ тушум ҳар доим шундай бўлавермайди. Ёмғир мавсуми, байрам кунлари бор. Пулли ишлар доим бўлавермайди. Яшашнинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари, чиқимлари етарлича. Озиқ-овқат, квартира харажатларини ҳам унутмаслик лозим.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Кореяга келмоқчи бўлганларга тавсиям

    Аввало, тилни яхшилаб ўрганиш керак. Қанча кўп тил билса, шунчалик яхши пул топиш мумкин.

    Яна бир муҳим тавсиям — визани фақат Кореянинг Ўзбекистондаги элчиси беради. Виза олиб бераман деган ҳар хил одамларга ишонмаслик керак.

    Одам қийналиб топган пулини ҳой-у ҳавасга сарфламаслиги керак

    Айрим сабабларга кўра, орган ходими бўлишдан воз кечдим. Аввал Кореяга келишдан мақсадим кўп пул топиб, машина олиш эди. Эндиги режам Ўзбекистонга қайтиб, ўз бизнесимни йўлга қўйиш.

    Аксарият четдаги юртдошларимиз катта тўй қилиш, уй-жой қуриш, машина олиш учун хорижда ишлайди. Баъзан ўйлаб қоламан. Нега шунча қийналиб топган пулни шунчаки ҳой-у ҳавасларга сарфлаш керак? Ундан кўра бизнес қилиш ёки пул келадиган йўлларга киритиш афзал эмасми?

    Бахтли яшаётганларни кўриб ҳавасим келади

    Баъзан ўзимга нега ўқишга топширмай, мусофирлик йўлини танладим? Нега қатъиятли бўлмадим. Шунча қийинчилик керакмиди менга, деб саволлар бераман.

    Худо хоҳласа, Ўзбекистонга қайтсам, аввало уйланаман. Кейин ўқишга топшираман, бизнесимни бошлайман. Ҳозир шунинг учун тинмай ҳаракат қилиб, пул тўплаяпман.

    Фото: «Яндекс»

    Фото: «Яндекс»

    Яхши яшашнинг ягона йўли ўқишдир

    Барча укаларимга, ёшларга ўйин кулгига берилмай, қаттиқ ўқишини, фақат диплом олиш учун эмас, ўзлари, келажаклари учун билим олишларини маслаҳат бераман. Эртага бизга ўхшаб, мусофирчиликда қийналмасликни хоҳласангиз, фақат ва фақат таълим олинг. Яхши яшашнинг ягона йўли ўқишдир. Ундан бошқа чора йўқ.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    25.12.2020, 18:22   Изоҳ (0)   117753
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ишга бориш тақиқланади: Исроилдаги ўзбекистонликлар янги чекловлар ҳақида огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 11:18

    Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

    Ўзбекистон | 22 июн, 10:54

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер” ва “Флуминенсе”дан ғалаба, Рамос бошчилигидаги “Монтеррей” иккинчи баҳсда ҳам дуранг ўйнади (видео)

    Спорт | 22 июн, 10:37

    АҚШ Эроннинг учта ядровий объектига зарба берди

    Дунё | 22 июн, 09:20

    Ўзбекистонда давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади

    Ўзбекистон | 22 июн, 09:05

    Трамп “Америка овози”нинг 639 нафар мухбирини ишдан бўшатди

    Дунё | 21 июн, 23:50

    ФВВ аҳолига соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 23:30

    Бразилияда ҳаво шари қулаши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 21 июн, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.