Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    АҚШ шахмат федерацияси вакилига айланган Гулруҳбегим Тоҳиржонованинг отаси: «Ўзимизнинг федерацияга керак бўлмаса, биз нима қила оламиз?»

    24.12.2020, 21:17 49119

    Ўзбекистонлик халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова АҚШ шахмат федерацияси аъзосига айланди. 21 ёшли шахматчи АҚШнинг Миссури университети жамоаси сафида дона сурмоқда ва бундан кейин халқаро мусобақаларда Америка шарафини ҳимоя қилади.

    Фото: FIDE

    Фото: FIDE
    «Дарё» мухбири Гулруҳбегимнинг бу танловига нима сабаб бўлганини аниқлаш мақсадида спортчининг отаси Алишер Мўминов билан боғланди.

    «Гулруҳбегим АҚШ шахмат федерацияси аъзосига айланди. У 21 ёшга кирди ва бу борада ўзи қарор чиқарди. Фуқаролигини ўзгартиргани йўқ, у ҳали ҳам Ўзбекистон фуқароси. Фақат мусобақаларда АҚШ номидан қатнашади.

    АҚШ федерацияси қизимга барча шароитларни яратиб бермоқда. Масалан, ҳозирда у Миссури университетида таҳсил олмоқда. АҚШ олти йиллик ўқиши учун 150 минг доллар маблағ ажратган. Барча харажатлари, хусусан, мусобақаларга бориши харажатлари ҳам қоплаб берилмоқда, мураббийлар билан таъминланмоқда.

    Ўзбекистон шахмат федерациясига бундай ўйинчилар керак эмас! Федерация Гуруҳбегимнинг опалари Хулкар ва Нафисани терма жамоадан чиқариб юбориш учун бор имкониятини ишга солди ва шунга эришди. Ўзимизнинг федерацияга керак бўлмаса, биз нима қила оламиз?

    Қайтараман, бу қизимнинг қарори. Мен ота сифатида унинг қарорини қўллаб-қувватладим. Яна бир жиҳат, федерация алмаштириш мураккаб иш эмас. Агар у Ўзбекистонга ҳақиқатда керак бўлса, қайтиб келиши мумкин», — дейди Алишер Мўминов.

    «Дарё» мухбири бу масалада Ўзбекистон шахмат федерациясининг ҳам муносабатини билишга уринди. Бироқ федерация сайтида келтирилган +998 71 241 12 00, +998 71 231 25 69 рақамларига уланишнинг иложи бўлмади.

    Таъкидлаш жоиз, Гулруҳбегим аёллар ўртасида 2018 йилги Жаҳон чемпионатида қатнашиб, чорак финалга қадар етиб борган ва унда бўлажак чемпион Сзюй Венсзюнга ютқазиб қўйганди.

    Маълумот учун, Алишер Мўминовнинг уч нафар қизи — Нафиса Мўминова, Хулкар ва Гулруҳбегим Тоҳиржоновалар профессионал шахматчи ҳисобланади. Нафиса Мўминова 2013 йилда халқаро гроссмейстер мақомини олган ва бу борада Ўзбекистондаги илк аёл гроссмейстерга айланганди. Унинг сингиллари ҳам қатор халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Айни вақтда Нафиса Мўминова Европанинг номдор шахмат клубида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск Канада бош вазирини мамлакатда сўз эркинлигини йўқ қилишга уринишда айблади

    Бугун, 18:39

    Японияда озиқ-овқат нархи кескин ошди

    Бугун, 18:17

    Россия ҳарбий учувчиси Дубай орқали қочиб кетди — ОАВ

    Бугун, 17:55

    Самарқандлик тадбиркор устозлар байрамида ўз ўқитувчисига икки хонали уй совға қилди

    Бугун, 17:40

    Пригожиннинг васиятномаси эълон қилинди (фото)

    Бугун, 17:27

    Украина президенти офиси Зеленскийни масхара қилган Илон Маскка жавоб қайтарди

    Бугун, 17:09

    Ўзбекистон ва Қатар етакчилари икки томонлама шерикликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга келишди

    Бугун, 17:04

    Қирғизистон 6 ойда туристлардан қарийб ярим млн доллар даромад қилди

    Бугун, 16:52

    Ўзбекистонликлар Буюк Британияга ишга таклиф қилинмоқда. Маош — йилига 30 минг доллардан ортиқ

    Бугун, 16:42

    Қозоғистонда AstraZeneca ва Pfizer дориларини ишлаб чиқариш бошланади

    Бугун, 16:27

    Тавсия этамиз

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card'да иштирок этмоқчи бўлганларга 10 муҳим маслаҳат берди

    11:00 / 02.10.2023

    Худосини чўмилтираётган ҳиндлар, меҳмонга келган айиқ, одамлардан ясалган минора — ҳафта суратлари

    22:00 / 01.10.2023

    Aлифбодаги ўзгаришлар: қулайлик бор жойда ноқулайлик танланмайди

    10:00 / 01.10.2023

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    11:00 / 01.10.2023

    Россия Энгелс авиабазасида Ту-95 самолётларини чизишни бошлади — ОАВ (фото)

    18:00 / 01.10.2023

    Туркиядаги ИИВ биноси ёнида худкуш-террорчи ўзини портлатди (видео) 

    17:00 / 01.10.2023

    Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

    13:00 / 01.10.2023

    “Сен ҳақиқат деб билган нарсалар ким учундир ёлғондан бошқа нарса эмас…” — “Сўнгги дуэл” фильми ҳақида

    09:00 / 01.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.