• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон давлат психология университети ташкил этилади

    Шавкат Мирзиёевнинг «Аҳолига психологик хизмат кўрсатиш ва психология соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Қуйидагилар республикада психологик хизмат кўрсатиш ва психология соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгиланиши мумкин:

    • мамлакатда амалга оширилаётган янгиланиш, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда психологик хизматларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
    • ёшлар тарбиясининг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш, шахснинг маънавий камол топишида психологик қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг мустақил онгли касб танлаши ва ўзининг шахсий касбий режаларини шакллантиришга шароитларни яратишга психологик кўмаклашиш;
    • иқтидорли ёшлар салоҳиятларини намоён этишларига кўмаклашиш, уларнинг билиш фаолияти ва қизиқишларини бойитиш, дунёни идрок этишнинг универсал усулларини шакллантириш учун психологик ёрдам тизимини яратиш асосида уларни психологик қўллаб-қувватлаш;
    • аҳолига психологик хизматнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини таъминловчи меъёрий, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш, жумладан, онлайн психологик хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш;
    • аҳоли бахтлилик даражаси, соғлиқни сақлаш, хусусан, ментал саломатлик, стрессдан ҳимояланиш йўналишидаги тадқиқотларни амалга ошириш;
    • фавқулодда ҳолатлар шароитида психологик хизмат кўрсатиш, ҳаёт фаолиятида оғир психологик ҳолатларга тушиб қолган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган тренинг-реабилитация дастурларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
    • болаларнинг мактабгача бўлган даври ривожланиши, идрок, онг ва хулқ-атвор, когнитив ва ижтимоий психология соҳасидаги илғор тажрибаларни ўзлаштириш ва оммалаштириш;
    • психологик маърифат ва маслаҳат бериш фаолиятини тизимли ташкил этиш, унинг узлуксиз методик таъминотини яратиш;
    • тиббий ва клиник психология, психолингвистика, психогенетика, бошқарув психологияси, савдо психологияси, геронтопсихология, кросс-маданий психология, меҳнат психологияси, ташкилий психология каби долзарб йўналишларда кадрлар тайёрлашни ривожлантириш;
    • психология соҳасида замонавий ўқув, илмий ва оммабоп адабиётларни тайёрлаш, нашр этиш ва оммалаштириш ишларини тизимли йўлга қўйиш;
    • ёш психологияси, психофизиология, тиббий психология, психотерапия, патопсихология, дифференсиал психология, педагогик психология, психодиагностика, генетик психология каби соҳаларда фундаментал, амалий тадқиқотларни ривожлантириш;
    • соҳада илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини таъминлаш, фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларни ривожлантириш, илмий мактабларни шакллантириш ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, илм-фаннинг инновацион инфратузилмасини шакллантириш;
    • психология соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот ташкилотлари билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш.
    Белгиланишича, 2021 йилдан бошлаб босқичма-босқич:
    • республиканинг 14 та ҳудудида олий таълим муассасалари ҳузурида хўжалик ҳисобида иш юритадиган аҳолига психологик хизмат кўрсатувчи марказлар ташкил этилади;
    • психология соҳасида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш бўйича қабул параметрлари йилига 30 фоиздан ошириб борилади;
    • психология соҳаси профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларининг хорижий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида тизимли малака ошириши ҳамда стажировка ўташлари ташкил этилади;
    • туман (шаҳар) маҳаллалари тузилмасида оила психологи лавозими жорий этилади;
    • мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий таълим муассасалари, маҳалла ва оила тизимида фаолият олиб бораётган барча психолог мутахассислар белгиланган тартибда 3 йилда бир маротаба тегишли малака ошириш курсларида ўқишлари ташкил этилади;
    • ўрнатилган тартибда фаолият юритадиган нодавлат психологик маслаҳат муассасалари тармоғи ҳамда онлайн психологик хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади;
    • таълим муассасаларида жорий этиладиган ўқитиш дастурлари ўқувчиларнинг ёш, психофизиологик хусусиятлари, қобилиятлари, қизиқишлари ва эҳтиёжларига мослиги бўйича психологик экспертизадан ўтказилади;
    • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлигининг Ўзбекистон миллий университетининг «Психология» ва «Социология» кафедралари негизида Ўзбекистон давлат психология университетини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланиши мумкин.
    Қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
    • психопрофилактика, психодиагностика, психокоррексия, психологик маслаҳат, психотерапия каби соҳаларида касбий билим, малака ва компетенсияларга эга юқори малакали ва замонавий фикрловчи, меҳнат бозори учун рақобатбардош бўлган олий маълумотли кадрларни халқаро таълим стандартларига мувофиқ тайёрлаш;
    • замонавий таълим дастурлари ва шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ўқув жараёнига илғор педагогика ва ахборот технологияларини ҳамда фан ва техниканинг энг янги ютуқларини қўллаш, илмий-педагогик салоҳиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш;
    • психология соҳасида таълим, илм-фан ва амалиётнинг узвий интеграциялашуви учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга иқтидорли талабаларни кенг жалб қилиш, уларни самарали рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
    • талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчиларда ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, таълим-тарбия жараёнлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириб бориш;
    • психология соҳасида профессор-ўқитувчиларнинг республика ҳамда хорижий мамлакатларда стажировка ўташ ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мунтазам ташкил этиш;
    • олий таълим, халқ таълими, мактабгача таълим тизимидаги психологлар фаолиятини, олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган аҳолига психологик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини методик қўллаб-қувватлаш;
    • хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда республика учун истиқболли бўлган янги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳамда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш.
    Аввалроқ Андижонда Варшава институтининг Андижон филиали, Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳамда Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилиши ҳақида хабар берилганди.

    21.12.2020, 13:25   Изоҳ (0)   35974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Депутат Алишер Қодиров Монополияга қарши курашиш қўмитасини UzAuto Motors’нинг обрўсига путур етказишда айблади

    21.12.2020, 12:48

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига саккизинчи ҳафта кўтарилди

    21.12.2020, 12:11

    Андижонда 65 ёшли эркак ва унинг 18 ёшли набираси каналга чўкиб кетди

    21.12.2020, 11:47

    Қўрғонтепа туманига 15 йил ҳокимлик қилган Авазхон Эргашев Сирдарё ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

    21.12.2020, 11:27

    Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов лавозимига тикланди

    21.12.2020, 10:38

    Каттақўрғонда 9 туп чинор кесган фуқаро 274 млн сўм жаримага тортилди

    21.12.2020, 10:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.