• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Депутат Алишер Қодиров Монополияга қарши курашиш қўмитасини UzAuto Motors’нинг обрўсига путур етказишда айблади

    Монополияга қарши курашиш қўмитасининг UzAuto Motors иши бўйича апелляцияси қаноатлантирилмагани тўғрисида хабар берилганди. Қўмита ушбу масалада «Миллий тикланиш» партияси депутатлари олдида ҳисоб бериши мумкин. Бу ҳақда партия раиси Алишер Қодиров ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳисоблашича, UzAuto Motors АЖ 2020 йил баҳорда автомобиль нархларини асоссиз оширган. Аммо қўмитанинг нархларни тушириш бўйича монополист корхонага қўйган талабини судлар рад этмоқда.

    Алишер Қодировнинг ҳисолашича, бу судлашув сабабли Ўзбекистон иқтисодиёти ва UzAuto Motors обрўсига зарар етган ва қўмита бу зарар учун жавоб бериши керак.

    «Монополия қўмитаси автосаноатда қарор қандай қабул қилинишидан бехабарлиги (суд қарори шу хулосани чиқаришга асос бўлмоқда) Ўзбекистон иқтисодиёти ва UzAuto Motors компаниясининг халқаро репутациясига қанча зарар етказганини ҳисоблаш ва жавоб тайёрлаш қўмита раисининг биринчи ўринбосарини ким масалани яхшироқ тушунишини ўлчашдан кўра кўпроқ ўйлантириши керак, аслида.

    Партия томонидан суд жараёнлари якунланиши билан Монополия қўмитасининг ушбу масалада эшитувини ташкил қилиш ва тегишли хулосалар чиқариш бўйича таклиф тайёрланади», — деб ёзади Алишер Қодиров.

    Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Бобур Каримов 7 декабрь кунги матбуот анжуманида UzAuto Motors нархларни «асоссиз ошириши»ни тўхтатишнинг фақат битта йўли борлиги — бу бож тўловларини камайтириш эканлигини маълум қилганди. Бунга жавобан «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров «Бу ғоялар остида Ўзбекистонга ёмонлик ётибди», деган.

    Бобур Каримов сиёсатчининг гапларидан ҳайратга тушганини билдирган: «Бутун бошли бир партиянинг раҳбари, озгина бўлса-да, гапирадиган мавзусини тушунса, барча учун манфаатли бўларди». Бобур Каримовнинг ушбу сўзларидан бир кун ўтиб, Алишер Қодиров юқорида айтиб ўтилганидек қўмитадан ҳисоб сўрашини айтиб чиқди.

    Мавзуга доир:

    • Расул Кушербаев: «UzAuto Motors’га 3 фоизлик йиғимни тўламаслик имтиёзи берилишига қаршимиз»
    • Бош вазир Абдулла Арипов МҚКҚни популизмда айблади. Бунга интернет-фойдаланувчилар жавоб қайтарди: «Биз барчамиз популистмиз»
    Эслатиб ўтамиз, Монополияга қарши курашиш қўмитаси 2020 йилнинг июль ойида UzAuto Motors’га нисбатан иш қўзғатган. Қўмита компания томонидан «Рақобат тўғрисида»ги қонунни бузиш аломатларини аниқлаган.

    Қўмитанинг 2020 йил 19 август куни ўтказилган йиғилишида махсус комиссия томонидан ўтказилган текширувлар компания автомобиль нархларини асоссиз оширганини тасдиқлаган. Унга кўра, автомобиллар нархи 3 миллион сўмдан 19 миллион сўмгача асоссиз оширилгани аниқланган. Қўмита нархларнинг асоссиз оширилган қисмларини бекор қилиб, автомобилларни камайтирилган нархларда сотиш бўйича кўрсатма берган. UzAuto Motors эса бунга «автомобиллар нархи асосли ва ҳозир нархни пасайтириш имконсиз» дея жавоб қайтарган.

    Мазкур ўрганиш натижалари омма учун эълон қилингач, UzAuto Motors Монополияга қарши курашиш қўмитаси қошидаги махсус комиссия қабул қилган қарор устидан судга шикоят қилишини билдирган. Кейинчалик компания Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилгани маълум бўлган.

    UzAuto Motors ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўртасидаги суд жараёни 2 октябрь куни бошланган, 9 октябрда ўтказилган суд мажлисида UzAuto Motors товарлар нархини шакллантириш махфий ҳужжатларга асосланганини билдирган ва суд 16 октябрдаги мажлисда ишни ёпиқ тартибда кўришни бошлаган.

    23 октябрда бўлиб ўтган суд мажлисида UzAuto Motors четдан олиб келинган бутловчи эҳтиёт қисмларнинг нархи ошиши, хорижий валюта курси ошиши таннархларни шакллантиришида таъсир қилишини таъкидлаб, Монополияга қарши курашиш қўмитаси бу ҳолатни ҳисобга олмаганини билдирган. Бунга жавобан қўмита вакиллари текшириш давомида бир неча маротаба ҳужжатлар тақдим этиш сўралганида компания томонидан тегишли ҳужжатлар ўз вақтида тақдим этилмаганлиги, текшириш муддати якунланишига кам вақт қолганлиги сабабли умумий ҳисоб-китоблар танлов асосида ўрганиб чиқилганлигини маълум қилган.

    Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан аризачи UzAuto Motors АЖнинг жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги шикоят аризаси қаноатлантирилди.

    21.12.2020, 12:48   Изоҳ (0)   24389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига саккизинчи ҳафта кўтарилди

    21.12.2020, 12:11

    Андижонда 65 ёшли эркак ва унинг 18 ёшли набираси каналга чўкиб кетди

    21.12.2020, 11:47

    Қўрғонтепа туманига 15 йил ҳокимлик қилган Авазхон Эргашев Сирдарё ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди

    21.12.2020, 11:27

    Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов лавозимига тикланди

    21.12.2020, 10:38

    Каттақўрғонда 9 туп чинор кесган фуқаро 274 млн сўм жаримага тортилди

    21.12.2020, 10:08

    Бухоро ҳокими: Вилоятдаги 536 та мактабнинг 158 таси таъмирталаб ҳолатда, 84 тасида умуман спорт зал мавжуд эмас

    21.12.2020, 09:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.