• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    ЎФА Сергей Юраннинг Остон Ўруновнинг ёши ҳақидаги гапларига муносабат билдириб, ундан узр сўрашни талаб қилди

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) «СКА-Хабаровск» футбол клуби бош мураббийи, «Спартак М» собиқ футболчиси Сергей Юраннинг «Матч ТВ» телеканалига берган интервьюсида Ўзбекистон терма жамоа аъзоси Остон Ўрунов ҳақида фикрлари юзасидан расмий баёнот берди.

    Фото: «Спорт-Express»

    Фото: «Спорт-Express»

    Аввалроқ Юран «Спартак»нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси кўрсатилган ёшидан 4-5 йилга катта эканини айтганди.

    Сергей Юраннинг Ўруновнинг ёши 4-5 йилга катта эканлиги ҳақидаги сўзлари ЎФА ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигини ҳайрон қолдирди.

    Остон Ўрунов Ўзбекистоннинг ўсмирлар, ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоалари сафида халқаро миқёсдаги учрашувларда майдонга тушиб келмоқда. Қитъада ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларни олдини олиш учун Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) томонидан қўйилган талабга мувофиқ Ўрунов бир неча бор Магнит-резонанс томографиясидан (МРТ) ўтказилган. Таҳлил хулосасига кўра футболчининг ОФК таснифига кирувчи мусобақаларда иштирок этишига рухсат берилган.

    Сергей Николаевич, шубҳасиз, ҳақиқатдан бехабар ва ўзбек футболидаги ҳозирги вазият тўғрисида умуман тасаввурга эга эмас. Нафақат ЎФА, балки Ўзбекистон ҳукумати ҳам футболчиларнинг ёш кичрайтириш билан боғлиқ муаммоларга қарши курашишда барча саъй-ҳаракатларни амалга ошириб келмоқда. Истисносиз барча футболчиларнинг ҳужжатлари, уларнинг ёшлигидан бошлаб, шу жумладан Республиканинг ваколатли органлари томонидан ўрганилади ва текшириб борилади.

    Остон Ўрунов нафақат Ўзбекистон, балки бутун Осиёдаги иқтидорли ва истиқболли футболчилардан бир ҳисобланади. Футболчига нафақат Россиянинг, балки Европанинг бошқа мамлакатларидаги қизиқиш катта. Ишончимиз комилки, агар Ўруновнинг ёши кичик қилиб кўрсатилган ёки Сергей Юран фикр билдирганидек «ҳамма бу ҳақда билган» бўлса, чет элда мазкур футболчига бундай фаол қизиқиш бўлмаган бўлар эди.

    Юраннинг ўйламай айтган сўзлари Остон Ўруновнинг обрўсига путур этказади ҳамда бутун Ўзбекистон ва Осиёдаги футболчиларни тайёрлаш тизимига соя солади. Собиқ футболчи Сергей Юран унинг сўзлари туфайли футболчига қандай маънавий зарарни етказиб қўйганини англолмаса ҳам керак. Кўринишидан одоб-ахлоқ, тўғрисўзлик ва ўзи каби футболчилар билан бирдамлик тушунчалари Юран учун бегонага ўхшайди.

    Биз Сергей Юраннинг баёнотини асоссиз ва масъулиятсизлик деб ҳисоблаймиз ҳамда Остон Ўруновнинг ёши бўйича айтган айбловлари учун дарҳол аниқ далил-исбот келтиришини талаб қиламиз. Бундан ташқари ушбу мутахассис Остон Ўрунов, ЎФА ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигидан расмий равишда узр сўрашини талаб қиламиз.

    Шунингдек, Россия футбол иттифоқи (РФС) Этика қўмитасини ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга ҳамда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Остон Ўруновга, ўз навбатида ЎФА обрўсига путур етказадиган айблов билан чиқиш қилган Сергей Юранга чора кўришга чақирамиз.

    Ўзбекистон футбол ассоциацияси

    Мавзуга доир:

    • Одил Аҳмедов Остон Ўруновнинг ёши кичрайтирилганлиги ҳақидаги гапларга жавоб қайтарди
    • Андрей Фёдоров Сергей Юраннинг гаплари ҳақида: «Ўзбекистонда ёши кичрайтирилган футболчилар бўлган, лекин Остон Ўрунов борасида ҳеч ким аниғини билмайди»
    • «Уфа» раҳбари Сергей Юраннинг гаплари ҳақида: «Остон Ўрунов ёш, шу сабаб у ҳали буюк футболчи бўлолмади»

    19.12.2020, 23:23   Изоҳ (0)   24728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Валенсия»ни мағлуб этолмади

    19.12.2020, 22:29

    АПЛ. «Манчестер Сити» сафарда Раҳим Стерлингнинг голи эвазига ғалаба қозонди

    19.12.2020, 22:07

    Юрген Клопп «Ливерпуль»да Рафаэл Бенитеснинг рекордини янгилади

    19.12.2020, 21:24

    Ла Лига. «Атлетико» 4 та гол урилган ўйинда уч очколик бўлди, Луис Суаресдан дубль

    19.12.2020, 20:28

    АПЛ. «Ливерпуль» Лондонда жавобсиз 7 та гол уриб ғалабага эришди, Салоҳ ва Фирминодан дубль

    19.12.2020, 19:40

    «Улсан Ҳюндай» финалда «Персеполис»ни мағлуб этиб, Осиё Чемпионлар Лигаси ғолибига айланди

    19.12.2020, 19:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 



    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.