Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 14-турида «Арсенал» 19 декабрь, шанба куни «Эвертон» майдонида меҳмон бўлди.
Учрашувнинг 22-дақиқасида мезбонлар Роб Ҳолдингнинг автоголи эвазига олдинга ўтиб олди. 35-дақиқада Николя Пепе пенальтини аниқ ижро этган ҳолда мувозанатни тиклади.
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Ерри Мина мерсисайдликларнинг иккинчи голини урди. Иккинчи бўлимда ҳам майдонда тенг кураш кечди, ўйин якунига бориб Микель Артета шогирдлари фаолликни оширди. Бироқ 2:1 ҳисоби ўзгармай қолди.
Шу тариқа Премьер Лигадаги ғалабасиз сериясини 7 та ўйинга етказган «Арсенал» 14 очко билан 15-ўринда қолди. «Эвертон» (26) эса иккинчи поғонага кўтарилди.
«Канонирлар» кейинги турда «Челси»га қарши баҳс юритади. Ундан аввал Артета шогирдларини Англия Лига Кубоги доирасида «Манчестер Сити»га қарши ўйин кутиб турибди.
АПЛ
14-тур баҳси
19 декабрь, шанба
«Эвертон» — «Арсенал» 2:1
Голлар: 1:0 – 22, автогол Ҳолдинг, 1:1 – 35, пенальти Пепе, 2:1 – 45 Мина.«Эвертон»: Пикфорд, Ҳолгейт, Мина, Кин, Годфри, Дукуре, Сигурдссон, Дэвис, Ивоби (Коулмен, 83), Ришарлисон (Кенни, 90), Кэлверт-Льюин (Тосун, 90).
«Арсенал»: Лено, Ҳолдинг, Тирни, Давид Луиз, Мэйтленд-Найлз, Себальос, Сака, Пепе (Мартинелли, 71), ан-Ненни (Уиллок, 64), Виллиан, Нкетиа (Ляказетт, 76).
Огоҳлантиришлар: ан-Ненни (15), Тирни (40), Уиллок (90), Кэлверт-Льюин (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)