Бокс бўйича ўрта вазн тоифасида Жаҳон чемпиони Сауль «Канело» Альварес (53-1-2, 36 КО) 20 декабрь тонгида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Мексикалик боксчига супер ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Каллум Смит (27-0, 19 КО) рақиб бўлади. Ушбу жангда боксчилар ўз камарини ҳимоя қилиш билан бирга, вакант бўлиб турган супер ўрта вазннинг WBC камари учун ҳам беллашади.
Шунингдек, бокс кечаси доирасида яна иккита жанг ҳам ўтказилади:
- Фрэнк Санчес (16-0, 12 КО) — Жулиан Фернандес (14-2, 11 КО)
- Кристиан Дюран (18-2-1, 16 КО) — Анхель Эрнандес (17-15-2, 11 КО)
Бокс кечаси Ўзбекистонда эфирга узатилмайди. Жанг видеосини бу ерда кўриш мумкин бўлади — ҳавола
Изоҳ (0)