Пачоқланган сариқ ва тўқ қизил рангли иккита Ford Mustang Америкадаги GSA аукциони орқали сотувга қўйилди. Краш-тестлардан ўтган иккала спорткарни 3700 долларга сотиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Motor.
2018 йилда спорткар АҚШ Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий администрациясининг краш-тестларида иштирок этган. Синовлар вақтида мутахассислар Mustang’ларни ён зарбалар бўйича текширган. Одатда бу каби синовлардан ўтган машиналар утилизацияга юборилади, мазкур спорткарларга жиддий зарар етмагани сабаб ташкилот вакиллари уларни сотишга қарор қилган.
Иккала Ford Mustang’нинг ҳам техник ҳолати уларга мустақил ҳаракатланиш имконини бермайди. Бундан ташқари, потенциал харидор автомобилларни қайта тиклашга қарор қилган тақдирда ҳам, унда умумий фойдаланишда йўлларда ҳаракатлана олмайди. Спорткарлар эксплуатацияга чеклов ўрнатилган ҳолда сотилади ва уни сотиб олган янги харидор тегишли битимни имзолаши керак. Шу сабабли харидор машиналарни фақатгина эҳтиёт қисмларга ажратиб ташлай олади.
Иккала Mustang’га ҳам 310 от кучига эга 2,3 литрли EcoBoost турбомоторлари ўрнатилган. Автомобильлардан бири автоматик, иккинчиси механик трансмиссия билан жиҳозланган. Спорткарлар 3,7 минг доллар нархида сотувга қўйилган бўлиб, бу пулга иккита iPhone 12 Pro Мах харид қилиш мумкин.
Аввалроқ америкалик ўт ўчирувчилар машғулот учун 770 от кучига эга Mustang GT500’ни яксон қилганди.
Изоҳ (0)