Олий Мажлис Сенати ўнинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчисини тайинлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Унга кўра, Ойбек Усмонов Ўзбекистоннинг Покистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Ойбек Арифбекович Усмонов 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1985 йилда Тошкент давлат университетининг шарқ тиллари ва адабиёти мутахассислиги бўйича тамомлаган.
У 1998 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаб келган. Ойбек Усмонов 2011–2013 йилларда вазир ўринбосари вазифасида ва 2013 йилдан шу кунгача Ўзбекистоннинг Миср Араб Республикасида фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)