Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон банки Ўзбекистонга тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси доирасида 500 миллион доллар маблағ ажратишни маъқуллади. Унинг мақсади — ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларни шаффоф ва инклюзив тарзда илгари суришдан иборат, деб хабар беради Жаҳон банки матбуот хизмати.

Фото: «Ukrinform.ru»

Фото: «Ukrinform.ru»

Операция доирасида ҳукуматга COVID-19 пандемиясининг салбий ижтимоий-иқтисодий таъсирини юмшатиш, шунингдек, 2017—2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган ислоҳотларни амалга ошириш ишлари қўллаб-қувватланади.

Ҳукуматнинг тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси билан ўтказадиган асосий ислоҳотлари қаторидан «прописка» тизимини фуқароларни яшаш жойидаги электрон рўйхатга олишга ўтказиш, давлат томонидан пахта етиштириш ва унинг мажбурий савдосига қўйилган амалиётдан воз кечиш, давлат банклари томонидан давлат корхоналарига субсидиялаштирилган кредитлар ажратишни қисқартириш, пандемия даврида фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатишни кенгайтириш каби талаблар ўрин олган.

«Жаҳон банки томонидан маъқулланган Тараққиёт сиёсатини қўллаб-қувватлаш операцияси 2017 йилдан буён Ўзбекистонда амалга оширилган асосий ислоҳотларнинг ютуқларини мустаҳкамлашга ёрдам беради, шунингдек, турли ресурслар ва унинг иқтисодиётдаги иштироки устидан давлат назоратини камайтиришга қаратилган янада мураккаб ислоҳотлар учун мустаҳкам замин яратади», — дейди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Маълумот учун, Жаҳон банки бугунги кунда бутун Ўзбекистон бўйлаб 25 та лойиҳанинг амалга оширилишини қўллаб-қувватламоқда. Унинг молиявий ва техник ёрдами макроиқтисодий ислоҳотлар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим, сув ва канализация, энергетика, транспорт, ижтимоий ҳимоя, шаҳар ва қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш каби соҳаларда қўлланилиб келяпти.

Эсатиб ўтамиз, 2020 йилнинг октябрь ойида Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши «Ўзбекистонда миллий инновацион тизимни модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш учун 50 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишни маъқуллаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади