Гўзаллик қурбонлик эмас, балки катта маблағ талаб этади. Силлиқ тери, ялтироқ сочлар, улама киприк, ажинларсиз юз – булар ҳали узоқ давом этиши табиий. Аммо буларга юлдузлар томонидан бир ойнинг ўзида сарфланган харажат оддий инсонларнинг йиллаб топадиган даромадига тўғри келади. Жаҳон юлдузлари ўзини парваришлаш борасида бир ойда «атиги» қанча сарфлаши қизиқ бўлса керак-а? Ундан бўлса, ҳайратланишга тайёр туринг.

Рианна

Рианна, асосан, сочларига алоҳида эътибор қаратади. У доимий равишда соч турмагини янгилаб туради, рангини ўзгартиради. Гоҳида парикларда намоён бўлса-да, сочларига ғамхўрлик қилишни канда қилмайди. Маълум бўлишича, юлдуз ҳафтасига сочлари учун 16 минг доллар сарфлайди. Бундан ташқари, ойига 50 минг доллар маблағни косметология учун ажратади. Шунингдек, тери парвариши ва лифтинг учун ҳам маълум миқдорда пул сарф этади.

Фото: Cosmopolitan

Рианнанинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 66 минг долларни ташкил этади.

Ким Кардашьян

Гўзаллик учун ҳеч нарсани аямайдиган яна бир юлдуз − бу, албатта, Ким Кардашьяндир. Балки, у фақат шу харажатлар учунгина ишласа керак. Кардашьян бўш вақтини ҳамиша гўзаллик салонида ўтказади. У мунтазам равишда визажистга киприкларининг парвариши, косметик муолажаларни амалга ошириши учун пул тўлайди. Юлдуз бу кичик нарсалар учун ойига 5 минг доллар сарфлайди. Албатта, пластик операциялардан ташқари. У ринопластика, липосакция ва танасининг айрим қисмларини катталаштиришга ҳам улгурган. Маълум бўлишича, ушбу операцияларнинг барчасига 25 минг долларга яқин пул сарфлаган. Бундан ташқари, у ҳар куни сочларини турмаклатади ва бунинг учун 500 доллар атрофида тўлайди.

Фото: Cosmopolitan

Кардашьяннинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 20 минг долларни ташкил этади. Бу косметик воситалар харидисиз, албатта.

Кейт Миддлтон

Кейт Миддлтон деярли ҳар куни парвариш учун вақт ажратади. Соч турмаги, косметолог, визажист, тишларни оқартириш хизматлари каби. Аниқланишича, хонимнинг гўзаллиги инглиз солиқ тўловчиларига қанчага тушиши, тахминан, ҳисоблаб чиқилган. Ва бу рақам барчани таъсирлантиргани шубҳасиз.

Фото: Cosmopolitan

Кейтнинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 40 минг долларни ташкил этади.

Анжелина Жоли

Жоли косметология, турмак ва пардоз учун ҳафтасига 15 минг доллар пул сарфлайди. Бироқ юлдузнинг бундан ташқари харажатлари ҳам мавжуд. Унинг терисидаги муаммолари туфайли дерматолог ва дори-дармон учун яна маблағ сарфлашига тўғри келади. Бу эса ойига 25 минг долларни ташкил этади. Чиройли бўлиш нақадар осон, агар пулинг бўлса.

Фото: Cosmopolitan

Жолининг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 40 минг долларни ташкил этади.

Гвен Стефани

Гвен Стефани маникюрнинг ашаддий мухлиси бўлиб, у тирноқларига алоҳида эътибор қаратади. Ҳафтасига 900 долларни у фақат тирноқлари учун сарфлайди. Бундан ташқари Гвен вақтини йўлда ўтказмаслиги учун визажист ва косметологларни уйига чақиришни афзал кўради ва буларнинг ҳаммаси яна ҳам қимматга тушади.

Фото: Cosmopolitan

Гвеннинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 4 минг долларни ташкил этади.

Гвинет Пэлтроу

Актриса Гвинет Пэлтроу ташқи кўринишига жуда эҳтиёткорлик билан ёндашади. У юз ва тана учун барча хизматлардан фойдаланади. У махсус массаж, плазмолифтинг ва тикловчи муолажалар ёрдамида мунтазам равишда сочларига ғамхўрлик қилади. Албатта, буларнинг барчаси пул эвазига амалга оширилади.

Фото: Cosmopolitan

Гвинетнинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 25 минг долларни ташкил этади.

Женнифер Энистон

Гўзаллик ҳақида гап кетганда Женнифер энг тежамкор юлдузлар қаторига киради. Албатта, айни пайтда унинг кўриниши ҳам жуда яхши. У ойига «атиги» 10 минг доллар сарфлайди. Бу пулга у соч турмаги, массаж, гўзаллик муолажаларини амалга оширади. Буларнинг барчаси у учун шунчаки зарур ҳисобланади.

Фото: Cosmopolitan

Женнифернинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 10 минг долларни ташкил этади.

Бритни Спирс

Бритни Спирснинг интернет оламидаги тарқалган суратларига қараб, ҳақиқатан ҳам уни гўзаллик салонида катта пул сарфлашига ишониш қийин. Балки, унинг косметологи виждонсиздир, деган хулосага ҳам мумкин. Аммо Бритни гўзаллик саноатининг мухлиси эканлиги маълум бўлди. Қўшиқчи декоратив косметика учун йилига 35 минг доллар сарфлайди. Ҳақиқий «бютоголик»!

Фото: Cosmopolitan

Бритнининг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 3,5 минг долларни ташкил этади.

Виктория Бекхэм

Викториянинг тери юзасидаги тешикчалари катталашгани сабабли кўп муаммо туғдиради. Шунинг учун юлдуз яхши натижага эришиш учун ҳар қанча пул сарфлашга ҳам тайёр. Викки ҳафтасига бир марта косметолог ҳузурига ташриф буюради ва бу 15 минг долларга тушади.

Фото: Cosmopolitan

Викториянинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 60 минг долларни ташкил этади.

Дэвид Бекхэм

Хушбичим Дэвид ҳам бу борада рафиқасидан қолишмайди. Унинг харажатлари, албатта, бироз камтарроқ. Аммо бошқа эркакларга қараганда у ҳақиқий бюти ихлосманди. Спорт зали учун 2 минг доллар, соч ва турмаги учун, тахминан, 6 минг доллар сарфлайди. Эҳтимол, у вақти-вақти билан косметологга ҳам ташриф буюрар.

Фото: Cosmopolitan

Дэвиднинг парвариш учун бир ойда сарфлаган жами пули 8 минг долларни ташкил этади.