Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Янги минтақалараро «Ил-114-300» фуқаролик турбовинтли самолёти Жуков аэродромида ўзининг биринчи парвозини амалга оширди. Бу ҳақда «Ростехнология» давлат корпорациясига таяниб Meduza хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Биринчи парвоз давомида ҳаво кемасининг барча тизимлари созлиги, жумладан, Россиянинг янги «ТБ-7117СТ-01» двигатели, шунингдек, самолётнинг барқарорлиги ва бошқарувчанлиги текширилган.

«Янги самолёт мамлакатимиз учун муҳим аҳамиятга эга: у аэродромларнинг жиҳозланиш даражасини талаб этмайди. Шимол, Сибир, Узоқ Шарқнинг кескин ҳаво ҳароратларига бардошли ва салонининг оптимал сиғими сабаб минтақалараро қатновларни ривожлантиришда базавий машинага айланиши мумкин», — дейди «Ростех» бош директори Сергей Чемерзов.

Чемезовнинг сўзларига кўра, 2022 йилга бориб Бирлашган авиасозлик корпорацияси «Ил-114-300»нинг сертификация жараёнларини якунлашни, 2030 йилдан эса уларни серияли етказиб беришни режалаштирмоқда.

«Ил-114-300» — СССР даврида ишлаб чиқарилган минтақалараро қатновчи «Ил-114» турбовинтли самолётининг модернизацияга учраган версияси. СССР тарқалгач «Ил-114» самолётлари Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси («ТАПОиЧ»)да кичик серияда ишлаб чиқарилган ва Uzbekistan Airways’нинг ички линияларида фойдаланилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Гуруҳларда ҳазил ёки киноя қилиб айтган гапларимни ҳам чиқариб юборадиган журналистлар бор” — Шоҳрух Ғиёсов
Маҳаллий
“Кўпчилик мени ёлғон маълумот тарқатганликда айблайди” — Шоҳрух Ғиёсов журналист ва блогерларнинг ўзига муносабати ҳақида гапирди
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади