TikTok сервисида бутун дунё бўйлаб одамларнинг кайфиятини кўтаришга хизмат қилаётган каламуш ва мушукнинг видеоси тарқалди.
Видеода улкан каламуш кўчада ётган овқат идишига ўтириб олгани тасвирланган. Унинг ортида эса бошпанасиз мушук ўтириб, содир бўлаётган воқеани кузатмоқда. Ҳайратга тушган мушук овқатланиш учун ҳатто каламушни суриб ташламоқчи бўлган, бироқ бунга жазм эта олмаган. Уни қўрқитишга ҳаракат қилганида эса каламуш тўсатган ташланиб қолиб, мушукнинг ўзини қўрқитиб юборган.
Аввалроқ Хитойда мушук остига яширинган сичқон интернет фойдаланувчиларига «Том ва Жерри» мультфильмини эслатган эди.
Изоҳ (0)