TikTok’да фақатгина битта сўз жаранглаётган, бироқ фойдаланувчилар бир вақтнинг ўзида турлича сўзларни эшитаётгани тасвирланган видео машҳурликка эришди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Қизиқарли видео австралиялик фойдаланувчининг аккаунтида пайдо бўлган. Унинг муаллифлари «мияни жумлалар билан текшириш»ни таклиф этади. Экранда бир хил овозга эга етти хил сўз пайдо бўлган: iPhone, nightfall (тун), Fornite (компьютер ўйини номи), 4,9 ва 9,4 сонлари, шунингдек, nice one (яхшигина) ҳамда eye for an eye жумлалари.
Аудиойўлак ўзгармаган бўласа-да, кўплаб фойдаланувчилар аввалига бир сўзни, кейин бошқасини эшитганликларини таъкидламоқда. Қизлар қўллари билан янги сўзга кўрсатганида, ўзгариш сўзлар алмашгани пайқалган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда тарқалган иккита зебранинг сурати оптик иллюзия сабаб кўпчилик фойдаланувчиларни чалкаштириб юборган эди.
Изоҳ (0)