Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан бошлаб бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши давом этади, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, 2020 йил давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни мақбуллаштириш бўйича ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 январга қадар моддий рағбатлантириш тўловларини ҳисоблаш тўхтатилганди. Тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалар, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1—3-разрядлари қўлланиладиган ходимлар бундан мустасно бўлган.

Нашрнинг ҳукуматдаги манбасининг билдиришича, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилишига оид ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланмаган.

«Тўловлар ҳисобланиши тўхтатилганди, у дастлаб октябрь ойигача, кейин йил сўнгига қадар амал қилди. Айни пайтда муддатни яна узайтириш бўйича бирор ҳаракат йўқ. Демак, ҳукуматнинг амалдаги қарори бўйича тўловлар ҳисобланишини тўхтатиб туриш 1 январдан кейин бекор қилинади», — дейди манба.

Маълумот учун, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларни моддий рағбатлантириш Молия вазирлигининг 1995 йилда қабул қилган низоми билан тартибга солинади.

Аввалроқ Ўзбекистон Ҳисоб палатаси бюджет ташкилотлари ходимларининг моддий рағбатлантириш тўловлари қисқартирилишига қарши чиққан эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Саудиялик тадбиркор Ўзбекистонда автомашина эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришга сармоя киритади 
Маҳаллий
1000 доллар ойлик олаётган ўқитувчилар, 1 млн нафардан ошган талабалар, янги қурилган 27 та ТТЖ — олий таълим вазири ўринбосари Комилжон Каримов билан эксклюзив су...
Маҳаллий
Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди