Фербанкс шаҳри Аляска марказида жойлашган бўлиб, шимол ёғдусини кузатиш ва уни суратга олиш мумкин бўлган энг яхши жой ҳисобланади. Нейт Люббе исмли сураткаш шаҳардан туриб чиройли ёғдуни кузатишни шунчаки зерикарли деб ҳисоблаб, бу каби табиат ҳодисасини космосдан туриб суратга олишга қарор қилган, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.
Ноёб суратларни олиш учун стратосферага метеозонд, яъни олдиндан камера қотирилган шарсимон қурилмани учиришга қарор қилинган. Сураткаш томонидан олинган суратларни туристлар самолётдан туриб оладиган кадрларга қиёслаб бўлмайди. Чунки зонд катта баландликка кўтарила олган — у табиат ҳодисасини Ердан 37 километр баландликдан туриб «кузатган».
Шар умумий ҳисобда икки соатга яқин учган. Охир-оқибат шар портлаган ва камера ерга тушган — унга ҳеч қандай шикаст етмаган. Маълум бўлишича, Sony моделларидан бири махсус ҳимоя ғилофига солиб учирилган. У парвознинг эртаси куни топилган.
Изоҳ (0)