Осиё футбол конфедерацияси «Насаф» футбол клубига ОФК Кубогида ўйнаши мумкин бўлган жамоалар рўйхатига киритди. Бу ҳақда ПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев маълум қилди.
Бироқ ОФК қаршиликлар клубига Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини бермаган. Аввалроқ «Насаф» ОФК лицензиялашидан ўта олмагани ва бу орқали жамоанинг ОЧЛда иштирок этолмаслиги маълум бўлганди.
Имомхўжаевнинг таъкидлашича, ОФК ташкилоти «Насаф»га ОФК Кубогида қатнашишга рухсат берган.
Шу тариқа Суперлигада иккинчи қўлга киритан «Насаф» жамоаси Ўзбекистон Кубоги финали натижасидан қатъи назар ОЧЛ саралашида иштирок эта олмайди.
«Пахтакор» чемпионликни қўлга киритиб, ОЧЛга тўғридан-тўғри йўл олган бўлса, ОКМК ОЧЛ саралашида иштирок этади. Агар олмалиқликлар ОЧЛга йўлланма ола билса, «Насаф» ОФК Кубоги гуруҳ босқичига чиқади. ОКМК плей-офф баҳсларида муваффақиятсизликка учраса ОФК Кубогига йўл олади ва «Насаф» халқаро майдонда иштирок эта олмайди.
Шу тариқа «Пахтакор» ва ОКМК ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги финали Осиёкубоклар йўлланмасига ҳеч қандай таъсир ўтказмаслиги ойдинлашди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)