«Вест Бромвич» бош мураббийи Славен Билич истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
Жамоага Сем Эллардайс янги бош мураббий этиб тайинланади. У билан қисқа муддатлик шартнома имзоланган. Англиялик мутахассис Премьер Лиганинг кейинги туриданоқ жамоани бошқариб бориши кутилмоқда.
Эллардайс 2018 йилнинг май ойида «Эвертон»дан кетганидан буён ишсиз юрганди.
Билич қўл остидаги жамоа 2019/20 йилги мавсумда Чемпионшипда иккинчи ўринни қўлга киритиб, Премьер Лигага йўл олганди. «Вест Бромвич» ортда қолган 13 турда 7 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 19-поғонасида бормоқда.
Жамоа АПЛ 13-турида «Манчестер Сити» билан 1:1 ҳисобидаги дурангга эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)