«Женоа» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов фарзандлик бўлди.
Шомуродовлар оиласида 16 декабрь куни ўғил фарзанд туғилди. Чақалоқ Тошкентдаги туғруқхоналарнинг бирида дунёга келган.
Элдорнинг ўзи ҳозирда Генуяда бўлиб турибди. Унинг жамоаси «Женоа» 16 декабрь куни «Милан»га қарши баҳс юритади.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 2019 йилнинг 28 декабрида Омина исмли қизга уйланганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)