Нидерландия фармкомпанияси Рождестовнинг энг таъсирли ролигини тақдим этди
Нидерландиянинг ДоcМоррис фармацевтика компанияси Рождествога бағишлаб энг таъсирли байрам видеоси номига кураша оладиган реклама ролигини тақдим этди, деб хабар беради Esquire.
Асосий ғояси соғлиқ бўлган роликнинг бош қаҳрамони — кекса эркак — сутканинг исталган вақтида ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида гиря билан фаол машқ қилади. Баъзида унинг танаси ўзига бўйсунмайди, бироқ у таслим бўлмайди. Чолни доим ўзи билан олиб юрадиган кимнингдир сурати илҳомлантиради.
Реклама YouTube’га 30 ноябрь куни жойлаштирилган бўлиб, сўнгги кунларда жуда кўп маротага кўрилмоқда. Ҳозирда у 7,4 миллион маротаба томоша қилинган бўлиб, уларнинг қарийб бир миллиони ўтган бир сутка ичида кўрилган.
Мавзуга доир: