Қиммат конфетлардан яхшироқ: Уй шароитида шоколадли апельсин бўлакларини тайёрлаймиз
Ушбу ширинликни уйда тайёрлашингиз мумкинлиги сабаб, сифатига шубҳа қилмасангиз ва фарзандларингизга бемалол илинсангиз ҳам бўлади. Шоколадли апельсин билан янги йил дастурхонини безашингиз ҳам мумкин.
Керакли маҳсулотлар:
- Апельсин — 1 кг
- Шакар — 1 кг
- Туз — 5 чой қошиқ
- Сув — 0,5 л
- Долчин (корица) — 1-2 дона
- Арпабодиён (юлдузча кўринишидаги зиравор) — 1-3 дона
- Кардомон
- Лимон кислотаси — 5 гр
- Қора шоколад — 200 гр
- Апельсинларни яхшилаб ювиб тозалагандан кейин 5-7 мм қалинликда кесиб чиқинг;
- Бўлакларни идишга солиб устидан совуқ сув қуйинг ва 10 дақиқа қайнатинг;
- Идишга яна совуқ сув қўшинг ва тузнинг ярмини солиб паст оловда 10 дақиқа қайнатинг;
- Сувга шакар қўшиб сироп тайёрлаб олинг;
- Сиропга зираворлар кейин эса апельсинни қўшинг;
- Паст оловда тахминан 1,5-2 соат давомида қайнатиб олинг;
- Лимон кислотаси қўшинга ва яна 15 дақиқа қайнатинг;
- Тайёр бўлган апельсинларни қандолат қоғози устида қуритиб олинг;
- Жараённи тезлаштириш учун 40 даража қизиган печда ҳам қуритиш мумкин;
- Қайнаган сувли идиш устига бошқа бир идиш қўйиб шоколадни эритиб олинг;
- Эриган шоколадга апельсинларни ботириб олинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар