Бор-йўғи иккита маҳсулот талаб этиладиган 2 хил тезпишар паста рецепти
Ҳар соҳада тезкорлик талаб этилганидек, уй юмушлари ва пазандалик борасида ҳам бу талаб ўз кучида қолаверади. Атиги икки масаллиқдан тезпишар, мазали ва тўйимли таом, албатта, ҳамма учун манзур келиши табиий.
Қовоқчали (кабачкили) паста
Керакли маҳсулотлар:
1—2 дона қовоқча;
қаттиқ пишлоқ;
спагетти.
Спагетти туз солинган сувга солиниб, 5—6 дақиқа давомида қайнатилади. Қовоқча паррак шаклда тўғралиб, зайтун мойида қизаргунча қовурилади. Таъбга кўра бир оз саримсоқ қўшиш ҳам мумкин. Қовоқча тайёр бўлгандан сўнг алоҳида идишга сузилади. Товага эса спагетти солинади, устидан бир-икки қошиқ сувидан ҳам қуйилади. Устидан қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилиб, қовурилган қовоқча ҳам солинади. Пишлоқ, зайтун мойи ва масаллиқлар ичида эригунча аралаштирилади. Таомни идишларга сузишда райҳон япроқлари билан безаш мумкин.